-
Forbes журнали Салжуқ Байроқдорни миллиардерлар рўйхатига киритди. 44 ёшли Байроқдорнинг бойлиги 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бугунги кунда у дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 2456-ўринни эгаллади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 181 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтириш ва 18 миллиард долларлик ёрдам пакетини ажратишни режалаштирмоқда. Ушбу ёрдам Boeing компаниясининг 25 дона F-15 самолётини ўз ичига олади. Қарор тасдиқланса, Тел-Авив арсеналидаги самолётлар умумий сонини 50 тага етказиш имконига эга бўлади.
-
Москва ҳукумати мусулмонларга Рамазон ҳайитини уйда ўқишни тавсия қилмоқда. Шунингдек, намозхонлар "тегишли ташкилотлар орқали" шаҳарда жорий этилган чекловлар тўғрисида хабардор қилинаётгани ҳамда бу борада Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
-
Исроил Эроннинг Суриядаги консулхонасига ҳаво ҳужумини уюштириб, бир қанча генералларини ҳалок қилганидан сўнг расмий Теҳрон тез орада бунга муносиб ва шиддатли жавоб беришга ваъда қилди. Исроил матбуоти 48 соат ичида Эрон ҳудудидан ҳужумлар бўлиш эҳтимоли ҳақида хабар тарқатди ҳам. Бироқ Эрон Исроилга қарши уруш оча оладими?
-
Қозоғистондаги Самара-Чимкент йўлида Toyota Alhpard автомобили Volvo юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Натижада енгил автомобилда бўлган 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Ўзбекистон президенти уларнинг жасадини Мудофаа вазирлиги самолётида ватанга қайтариш ҳамда дафн маросимларини ўтказиш бўйича топшириқ берди.
-
Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолига эга Уттар-Прадеш штати суди исломий мактабларни амалда тақиқлади. Ушба қарор штатдаги 25 минг мадрасада таҳсил олаётган 2,7 миллион нафар ўқувчи-талабалар ҳамда ўн минглаб ўқитувчиларга тааллуқли. Ҳиндистон мусулмонлари суд қарорига қарши норозилик билдирмоқда.
-
АҚШнинг собиқ президенти ва бўлажак сайловларда президентликка эҳтимолий номзод Дональд Трамп сайловчилар билан учрашувда муҳожирларни бир неча бор “ҳайвонлар” деб атади. Шунингдек, у Лотин Америкаси давлатларини ўз жиноятчиларини атайлаб АҚШга жўнатаётганликда айблади.
-
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик йилларида (634–644) Ироқ ва Шом ерлари фатҳ қилинди. Қўлга киритилган ўлжалар қаторида форслик ва шомликларнинг Месопотамиядаги унумдор ерлари ҳам бор эди. Кўпчилик, шу жумладан, Билол ибн Рабоҳ бу бу ерлар мусулмонлар ўртасида тақсимланиши керак, деган фикрда эди. Умар розияллоҳу анҳунинг фикри эса у ерларни тақсимламасдан қолдириш эди. Қарама-қаршилик икки ёки уч кун ё ундан кўпроқ давом этди. Сўнгра Умар розияллоҳу анҳу шундай деди: “Мен бунга далил топдим, Аллоҳ таоло китобида шундай деган...
-
Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров Тинч океанидаги Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти учун муаммога айланишини маълум қилди. Жапаров сув ресурслари ва яшил энергия Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий бўғини бўлиши лозимлигини таъкидлади.