-
Москва мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон ҳайити намози онлайн ўқилиши ҳақидаги хабарларни рад этиб, одатдагидек масжидларда адо этилишини маълум қилди. Москва ҳукумати бу йилги Рамазон ҳайити тадбирларида 400 минг кишининг иштирок этишини кутмоқда.
-
Европа суди Лондоннинг ноқонуний муҳожир ва қочқинларни ўз мамлакатига чиқариб юбориш режасига чеклов киритса, Британия Европа Инсон ҳуқуқлари кенгаши таркибидан чиқишини маълум қилди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 182 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
"Россия халқ дружинаси" миллатчи ташкилоти фаоллари Новосибирскдаги дорихоналардан бирининг сотувчисидан рўмолини ечишни талаб қилмоқда. Миллатчиларнинг фикрича, рўмол радикал ислом билан боғлиқ бўлиб, православ насронийларнинг диний туйғуларини камситади ва миллатлараро адоватни қўзғатади.
-
Имом Бухорийнинг «Биррул волидайн» (Ота-онага яхшилик қилиш) асари илк бор араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинди. Китобда фарзанд тарбияси, амалларнинг афзали – ота-онага яхшилик қилиб, ҳурмат кўрсатиш, уларнинг дуоларини олиш, ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси мустажоб бўлиши ва силаи раҳм фазилати, қариндошларга яхшилик қилиш каби мавзулардаги 76 та ҳадис жамланган.
-
Тожикистонлик 23 ёшли йигит ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун Россия фуқаролигидан маҳрум этилди. Унинг паспорти мусодара қилинган ва тез орада мамлакатдан чиқариб юборилади.
-
ҲАМАС расмий вакили Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани, Фаластин гуруҳи мослашувчанлик кўрсатаётганига қарамасдан, Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху икки томоннинг келишувга эришишига тўсиқлар яратаётганини маълум қилди.
-
ФСБ Москва, Екатеринбург ва Омск шаҳарларида “Крокус Сити Холл”да содир этилган қўпорувчилик ҳаракатида жангариларни молиялаш ва ёллашда гумон қилинган икки нафар марказий осиёлик ва бир Россия фуқаросини қўлга олди.
-
Швецияда Қуръони каримни ёққан Салван Момиканинг Норвегияда ўлмагани ва унга бошпана берилмасдан, қайтадан Швецияга депорт қилиниши маълум бўлди.
-
Ўнта бўлса, ўрни бўлак, дейди ўзбек. Боланинг бегонаси йўқ, деб яхши кўради. Фарзанд – уйнинг чироғи, кўз нури, деб алқайди. Шунинг учунми, бошқаларнинг ҳам оиласида кўпайиш бўлишини истайди. Баъзан дилидаги тилига чиқиб кетади “Янгилик борми?” деб қўяди. Бунда ҳеч қандай ёмон ният йўқ. Аммо жавоб бергучининг кўнгли бор. Янгилик йўқ бўлса, оғрийди қалб. Сўрагучи бир-иккита бўлса, майли. Жуда кўп бўлса, чандиқ тушади юракка.