Трамп муҳожирларни «ҳайвонлар» деб атади
АҚШнинг собиқ президенти ва бўлажак сайловларда президентликка эҳтимолий номзод Дональд Трамп Мичигандаги тадбирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан бирга пайдо бўлди ва иммиграция назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлаб, бошқа миллат вакиллари томонидан содир этилган бир қанча жиноятларни санаб ўтди.
TRT`нинг
ёзишича, муҳожирлар томонидан содир этилгани айтилаётган бир қанча жиноятларни
санаб ўтган Трамп ноқонуний муҳожирлар ҳайвонлардир деган хулосага келди.
“Демократлар уларни “ҳайвон”
деманглар, улар одамлардир, дейишади.
Лекин мен: йўқ, улар одамлар эмас, улар одамлар эмас, улар ҳайвонлар, деб айтаман. [...] Мен
«ҳайвон» сўзини ишлатаман, чунки улар шундай”, — деди АҚШнинг собиқ президенти.
Дональд
Трамп ўз чиқишларида тез-тез Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган
муҳожирлар ўз мамлакатларидаги қамоқхоналардан қочиб, АҚШда жиноятчилик,
жумладан, зўравонлик жиноятларининг кўпайишига ҳисса қўшаётганини таъкидлайди. Бироқ одатда ўз тезисларини
тасдиқловчи статистик маълумотларни келтирмасдан, фақат алоҳида воқеалар
мисоллари билан чекланади.
Шунингдек,
у сешанба куни Лотин Америкаси давлатлари ўз жиноятчиларини атайлаб АҚШга
жўнатаётганини яна бир бор таъкидлади.
Қўшма
Штатлардаги жиноятчиларнинг иммиграция мақоми тўғрисида мавжуд маълумотлар кам
бўлса-да, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, АҚШда ноқонуний яшовчи одамлар америкаликларнинг
ўзига қараганда кўпроқ зўравонлик жиноятларини содир этмайди.