Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолига эга штати суди мадрасаларни тақиқлади
Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолига эга Уттар-Прадеш штати суди исломий мактабларни амалда тақиқлади.
Суд
қарори Уттар-Прадешдаги мадрасалар мақомини тартибга солувчи 2004 йилда қабул
қилинган қонунни Ҳиндистоннинг конституциявий дунёвийлигини бузгани сабабли
бекор қилди. Суд, шунингдек, штатдаги исломий мактабларнинг барча ўқувчиларини
оддий умумтаълим мактабларига ўтказишни талаб қилди, деб ёзади Yahoo!News.
Аллоҳобод
Олий судининг қарори 25 минг мадрасадаги 2,7 миллион талаба ва ўн минглаб
ўқитувчиларга тааллуқлидир, деди Уттар-Прадеш мадрасаси бошқаруви раиси Ифтихор
Аҳмад Жавед.
Айтиш жоизки, Уттар-Прадеш штатида истиқомат қилувчи 240 миллион
аҳолининг бешдан бир қисми мусулмонлардир.
"Ҳокимият 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг расман
тан олинган муассасаларга киришдан четда қолмаслигини таъминлаши керак",
деб ёзган судьялар Субҳаш Видяртҳи ва Вивек Чаудхари ўз қарорида.