Фото: Polisia.kz

3 апрель куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтган Самара-Шимкент йўлида Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Toyota-Alhpard ҳамда Volvo русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ натижасида Toyota-Alhpard автомобилида бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида вафот этди.

Ҳодисага ҳаракат вақтида юк машинаси шинасининг ёрилиб кетгани ҳамда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб бўлган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан улар жасади Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга қайтарилади. Уларни олиб келиш ва дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қайд этишича, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

«Фавқудодда вазиятлар вазирлиги масъуллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда», — дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор