-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига поездда борди. Йўл давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар билан диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, Рамазон ойи фазилатлари тўғрисида суҳбатлашди.
-
Судан армияси жангарилар назорати остида бўлган Миллий телерадиокомпанияни озод қилди. “Исёнчиларни мамлакат бўйлаб ҳар жойда таъқиб қилишда давом этамиз”, - деди армия генерали Абдулфаттоҳ ал-Бурхон. Мамлакатдаги тўқнашувларда 13 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 7 млн киши уй-жойларини ташлаб кетган, 1,7 млн одам эса қўшни давлатларга қочган.
-
БМТ халқаро ҳамжамиятдан 7 йил муқаддам Мяньмадан қочиб келган 1 миллионга яқин роҳинжа мусулмонлари ва уларни қабул қилган Бангладеш ҳукуматига ёрдам бериш учун 852,4 млн доллар ажратишни сўради.
-
Европарламент ва ЕИ Кенгаши Хитой автомобиль саноатида Шинжон-Уйғур автоном туманида уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тақиқлашга келишиб олди. Гап асосан Хитой автомобилларида қўлланилаётган алюминийнинг уйғурлар мажбурий меҳнатидан фойдаланиб ишлаб чиқарилаётгани ҳақида кетмоқда.
-
Саудия Арабистони Дирия шаҳридаги маданий мерос объектига киришда кипасини ечишдан бош тортган АҚШ делегацияси аъзоси раввин Авраам Купердан кечирим сўради. Делегация ушбу ҳодисадан сўнг Қироликка ташрифини муддатидан олдин тугатган.
-
Шотландияда масжиддан қайтаётган мусулмон ўсмирга пичоқ билан ҳужум қилинди. Бола тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, полиция тергов ҳаракатларини олиб бориб, атрофдаги видеокамералар ёзувларини ўрганмоқда.
-
Россия президенти Владимир Путин ўз мамлакати ҳарбий-техник нуқтаи назардан ядро урушига тайёрлиги, стратегик ядровий кучлар доимо жанговар шай ҳолатда эканини таъкидлади. У Украинага қарши тактик ядро қуролларини ишлатиш эҳтимоли ҳақидаги саволга: “Бунга ҳожат йўқ”, дея жавоб берди.
-
"Эй Роббим! Мана, осий банданг эшигингда турибди. Сендан узоқлик уни бахтсиз қилди. Ўртадаги масофалар унинг белини синдирди. Эй Роббим! Биламан, мендан бошқа бандаларинг кўп. Аммо менинг Сендан бошқа Роббим йўқ. Менга орифлар ғалабасини бер. Мени тавба қилувчилар сафида қабул қил. Мени кечалари қоим бўладиган бандаларинг қаторида ёз. Мени рўзадорлар сафида қайта тирилтир!" Рамазон саломатликни сақлаш учун парҳез ойи эмас. Бу бизнинг йўлимиз ва дам олиш бекатимиздир. Йўл машаққатларидан толиққанда юкимизни фақат Роббимиз ҳузуридагина елкадан қўямиз. Биз Аллоҳданмиз, Аллоҳ биланмиз ва Аллоҳгамиз!
-
Financial Times Европа Иттифоқи Мисрга 2027 йил охиригача 7,4 млрд доллар ажратишга тайёрлигини хабар қилди. Европалик сиёсатчилар Ғазодаги можаро Миср иқтисодиётини қийин аҳволга тушириши, Судандаги келишмовчиликлар эса Шимоий Африка мамлакатидан Ўрта денгиз орқали ЕИ давлатларига қочқинлар оқимини келтириб чиқаришдан хавотирда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 159 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.