Шотландияда кечки ибодатдан уйига қайтаётган мусулмон ўсмир номаълум жиноятчининг пичоқ билан ҳужуми қурбонига айланди, деб хабар берди Metro газетаси.

Асли покистонлик мусулмон оиладан бўлган 13 ёшли бола Глазгодаги Квинс-Парк масжидидан уйига кетаётганида унга пичоқ билан ҳужум қилинган. Ҳужум содир этилган вақтда ўсмир анъанавий мусулмон кийимида бўлган, деб ёзади Arab News.

Бола касалхонага ётқизилган, ҳозирда унинг аҳволи барқарор, ҳаётига жиддий таҳдид йўқ.

“Бола қочиб, ҳаётини сақлаб қолишга уринаётганда оғир тан жароҳати олган, орқасига ва бутун танасига пичоқ санчилган. Битта чуқур кесиш ўпкага таъсир қилган. Ўткинчи оила полиция ва тез ёрдам чақирганида, у қонга беланган эди. Бола касалхонада, у ерда бир неча операциялар ўтказилади”, - дея маълум қилган боланинг оиласига таниш бўлган Алиша Нтаёмба матбуотга.  

Полиция терговчиси Стивен Палмернинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари тергов олиб бормоқда ва ҳудуддаги видеокузатув камералари тасвирларини кўриб чиқади.

Мавзуга алоқадор