Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 159 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.

▪️ Босқинчилар Жабалия, Хон Юнис ва Дайр ал-Балоҳга ҳужум қилди. Кун давомида босқинчилар 8 та оммавий қотиллик содир этилди, бунинг натижасида 72 киши ҳалок бўлди, 129 киши яраланди.

▪️ 7 октбярдан буён Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида жами 31 184 киши ҳалок бўлди, 72 889 киши жароҳат олди.

▪️ Исроилнинг навбатларда гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга қарата амалга оширган ҳужумлари натижасида бугунги кунга қадар ҳалок бўлганлар сони 400 нафардан ошди, 1,3 мингга яқин киши жароҳатланди.

▪️ Америка бомбалари Ғазо секторида яшовчи АҚШ фуқаросини оғир яралади, унинг уйи ўша куни тунда ишғолчилар томонидан Дайр ал-Балоҳда бомбардимон қилинган.

▪️ Ғарбий Соҳилда ишғолчилар 6 соат давомида Женин ва касалхоналарга бостириб кирди. Босқинчилар 16 ёшли ўсмир ва 23 ёшли йигитни ўлдирган. Шяфат лагерида исроиллик снайпер 13 ёшли болани ўлдирди.

▪️ Чилилик 50 нафар адвокат Халқаро жиноий судга Исроил ҳукумати ва унинг бош вазири Беньямин Нетаняхага қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди.

▪️ Ҳусийлар Қизил денгизда АҚШнинг “Лабун” эсминецига ҳужум қилди.

▪️ Жазоир Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги жинсий зўравонликларини тергов қилишга ва Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

▪️ ЮНРВА раҳбари: Ғазода тўрт ойдан сал кўпроқ вақт ичида ҳалок бўлган болалар сони бутун дунё бўйлаб тўрт йиллик урушда ўлдирилган болалар сонидан кўп.

▪️ Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Хосеп Боррел Исроилни очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланаётганликда айблади.

▪️ Рамазоннинг иккинчи куни Қуддусдаги Масжидул Ақсода 45 минг фаластинлик хуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиди.

▪️ Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири Махинур Ўздемир Гўкташ БМТ сессиясида исроил тенглик ва аёлларни ривожлантириш ишлари вазири Мэй Голан нутқ қилаётган вақтда зални намойишкорона тарк этди.

Мавзуга алоқадор