Украинадан Россияга ҳудудларига ҳужумлар давом этмоқда. Қурбонлар бор
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Белгород вилояти устидан ҳавода саккизта ракетани йўқ қилди. Бу ҳақда 16 март, шанба куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликнинг
таъкидлашича, RM-70 “Вампир” кўп учирувчи ракета
тизими ёрдамида ҳужум Москва вақти билан соат 08:00 да содир бўлган.
Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлиги Москва вақти билан
08.30 атрофида содир бўлган яна бир ҳужум ҳақида хабар берди.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг навбатчилик тизимлари
Белгород вилояти ҳудудида Украинанинг иккита учувчисиз учиш аппаратини йўқ
қилди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Россия вазирлиги Курск вилояти ҳудуди узра Украинанинг бешта учувчисиз
учиш аппарати, Белгород вилояти ҳудудида учта дрон, битта ракета ва бир “Точка-У” ракетаси тутиб олингани ва йўқ
қилингани ҳақида хабар берган эди.
“Ҳужумлар
самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратлари, «Точка-У» тактик-ракета тизими ва RM-70
«Вампир» кўп учирувчи ракета тизими ёрдамида амалга оширилди”, — дейилади
Мудофаа вазирлиги хабарида.
Айни вақтда Самара вилояти губернатори Дмитрий Азаров “Сизран” нефтни қайта ишлаш заводига учувчисиз
самолёт ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.
“Бугун эрталаб Сизран нефтни қайта ишлаш заводига учувчисиз самолёт ҳужуми ва
Новокуйбишевский нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилишга уриниш бўлди.
Натижада Сизран нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудидаги нефть маҳсулотларини қайта
ишлаш цехида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.
Новокуйбишевскдаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум уюштиришга уриниш
тўхтатилди, у ерда ҳам қурбонлар йўқ”, — дея губернаторнинг сўзларидан иқтибос
келтирган Россия ОАВлари.
Қайд этилишича, Сизран нефтни қайта ишлаш заводида нефть маҳсулотларини қайта
ишлаш бўлими ёнаётган ёнғин майдони 500 квадрат метрни ташкил этади (видео).
Шунингдек, Новокуйбишевский нефтни қайта ишлаш заводида ҳам дрон ҳужумидан сўнг кичик ёнғин содир бўлган.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бирлашган кучлар гуруҳи
штаб-квартирасида йиғилиш ўтказди ва у ерда қўмондонларнинг “махсус ҳарбий
операция” зонасидаги оператив ҳудудлардаги мавжуд вазият ҳақидаги ҳисоботларини
тинглади.
“Биргина охирги ҳафтанинг ўзида разведка ва зарба бериш тизимларининг самарали ишлаши натижасида учта Америка Patriot комплекси, «Вампир» кўп ракета тизими жанговар автомобили, 10 дан ортиқ хорижий артиллерия тизимлари ҳамда ёқилғи, мойлаш материаллари ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди”, - дея хабар берди Россия мудофаа вазирлиги.
Ўз
навбатида, РФ президенти
Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россия ҳаво мудофааси Киев ҳужумларининг 95 фоизини қайтараётганини маълум қилди.
Владимир Путиннинг айтишича, Украина Қуролли кучлари 2,5
мингдан ортиқ аскар ва 35 танк иштирокида Россияга ҳужум қилишга уринган, бироқ
ҳеч қаерда муваффақият қозона
олмаган. Россия ҳудудига ҳужум қилган Украина қўшинлари катта йўқотишлар
билан қочиб кетган.
Президент Украинанинг Россияга қилган ҳужумлари жазосиз
қолмаслигини таъкидлади.
“Россия халқини қўрқитиб бўлмайди, руслар Украина Қуролли
кучларининг ҳужумларига янада ҳамжиҳатлик билан жавоб беради”, — деди у.
Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, Украина Қуролли Кучларининг Россия ҳудудларига қилган ҳужумларидан жабрланганларнинг барчаси зарур ёрдам билан таъминланади.
Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Белгород вилоятига бугун эрталаб уюштирилган ҳужумларда 2 киши (юк машинаси ҳайдовчиси ва бир аёл) ҳалок бўлган, уч киши жароҳатлангани, 15 та машина ёниб кетгани ҳақидаги хабар тарқалди.