18.03.2024 07:24
Исроил делегацияси ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Қатарга боради
Исроил делегацияси Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилиш учун 18 март куни Қатар пойтахти Доҳага боради. Бу ҳақда Исроилнинг KAN давлат телеканали хабар берди.
Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамасининг кечаги йиғилишида тегишли қарор қабул
қилинди.
Хабарда айтилишича, делегацияга Моссад разведка хизмати
раҳбари Давид Барнеа бошчилик қилади.
Бир кун аввал Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Қатар ва Миср
воситачиларига Исроил билан ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича
келишув таклифини тақдим этгани ҳақида хабар берган эди.
Исроил бош
вазири идораси ҲАМАС
таклифида келтирилган талабларни «мантиқсиз» деб атади.