18.03.2024 08:41

Уилл Смит: Қуръонни бошидан охиригача ўқиб чиқдим

Голливуд юлдузи Уилл Смит Big Time Podcast дастури доирасида журналист Амр Адибнинг меҳмони бўлди. Юлдуз ҳаётидан қизиқарли мавзулар муҳокама қилинган суҳбатда Уилл Смит Рамазон ойида Қуръони каримни тўлиқ ўқиб чиққанини маълум қилди, дея хабар бермоқда Islam News.

Уилл Смит ҳаётининг сўнгги икки йили қийин кечгани, бу эса уни ички дунёси ҳақида фикр юритишга ундаганини таъкидлади. Актёр бу даврда барча муқаддас китобларни, жумладан Қуръон каримни ҳам ўқиганини таъкидлади.

“Ўтган йили Рамазон ойида Қуръонни бошидан охиригача ўқиб чиқдим”. Унинг қўшимча қилишича, бу “ҳаётимда маънавият излаш... Бу ҳаётимда кўпроқ одамларни сиғдира олишим учун қалбимни иложи борича кенгайтиришни хоҳлаган вақтим эди”, - деди у.

Уунингдек, у Қуръоннинг маъноси ва Мусо (алайҳиссалом) қиссаси унга қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди. Таниқли актёр Қуръонни тўлиқ ўқишдан ўзингизга нима олдингиз, деган саволга Қуръонда Мусо алайҳиссаломнинг неча марта зикр этилганидан ҳайратда қолгани, бунинг қизиқарли экани, Мусо алайҳиссаломнинг қиссаси ва бошидан кечирган воқеалар кучли таъсир кўрсатганини айтди.

“Оддийлиги мени ҳайратга солди... Қуръон оддий ва ундаги ҳамма нарса ойнадек равшан... ва уни ўқиб чиққандан кейин қандайдир тушунмовчиликка бориш жуда қийин”, — деди у журналистга берган интервьюсида. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.