Юнонистонда 100 йилдан зиёд вақтдан буён ёпиқ турган масжид қайта очилади
Юнонистон ҳукумати мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Салоникидаги тарихий Йени масжиди 100 йилдан ортиқ вақтдан бери илк бор 10 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан мусулмонлар учун очиқ бўлишини эълон қилди. Родос оролидаги XVI асрга оид Сулаймония масжиди ҳам байрам намози учун мусулмонларга берилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича бош котибият маълум қилди, дея хабар бермоқда TRT.
“Дин
ишлари бўйича бош котибият мусулмонларга Рамазон ойини меҳр-оқибат, хайр-эҳсон
ва хайрли ишлар ойига айлантиришни тилайди. [...] Айниқса, Родос ва
Салоники вилоятлари учун Сулаймония масжиди ва Йени масжиди 10 апрель куни мусулмон
ватандошларимиз ва меҳмонларимизнинг намоз ўқишлари учун фойдаланишга топширилади”,
— дейилади вазирлик баёнотида.
Родос оролидаги Сулаймония масжиди.
1902 йилда итальян меъмори Виталиано Поселли томонидан
қурилган Усмонлиларнинг Йени
(Янги) масжиди исломни қабул қилган Салоники яҳудийлари учун қурилган
бўлса, Родосдаги Сулаймония масжиди 1522 йилда барпо этилган ва султон Сулаймон I номи билан аталган. 1923 йил
Лозанна шартномаси имзолангандан сўнг Ғарбий Фракиядагилардан ташқари Грецияда яшовчи барча
мусулмонлар Туркияга кўчирилади.
Юнонистонда
мусулмонларнинг умумий сони 100-140
минг кишигача, Ғарбий Фракияда эса аҳолининг учдан бир қисмини ташкил қилади.