Давлат Думаси Башар Асадга Россия фуқаролигини беришни таклиф қилди
Россия Давлат Думаси мудофаа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлёв Суриянинг собиқ президенти Башар Асадга Россия фуқаролигини беришни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия ўз иттифоқчиларига доимо инсоний муносабатда бўлиб келган ва Асаднинг Россия учун қилган хизматларини инобатга олган ҳолда, бу ташаббусни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Давомини ўқиш...72110.12.2024 09:16Экспертлар: Ғазода Инсон ҳуқуқлари декларациясининг универсаллиги барбод бўлди
10 декабрь – Жаҳон инсон ҳуқуқлари кунида халқаро ҳуқуқ бўйича экспертлар Инсон ҳуқуқлари декларацияси Ғазода ўз универсаллигини йўқотганини таъкидламоқда. "Ғазодаги вазият декларациянинг барча моддалари бузилганини намоён қилмоқда. Бу таълим олиш, қийноққа солинмаслик, ўзбошимчалик билан ҳибсга олинмаслик каби ҳуқуқларнинг топталишидир", деди экспертлардан бири, халқаро ҳуқушунос Лена Ал-Малак.
Давомини ўқиш...59310.12.2024 08:28Нетаняху Жўлон тепаликларини "Исроилнинг ажралмас қисми" деб эълон қилди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху Сурияга тегишли бўлган Жўлон тепаликлари абадий “Исроилнинг ажралмас қисми” бўлиб қолишини эълон қилди. Исроил, шунингдек, Суриядаги вазиятдан фойдаланиб, минтақада муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳермон тоғини ҳам жангсиз босиб олди.
Давомини ўқиш...108510.12.2024 07:34“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 13-қисм)
Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 13-қисм. Таржимон – Маъмур Мухтор.
Давомини ўқиш...249509.12.2024 20:34“Сюрприз”лар даври: дунё ўзгаришлар ёқасида
ХХI асрнинг дастлабки чораги бир-бирига зид бўлган томонлар кураши билан тарихда қоладиган бўлди. Айни жабҳада иккинчи даражали давлатлар АҚШ гегемонлигини чеклаш учун иттифоқлар тузишга уринаётган бўлса, Америка ўзининг стратегик манфаатларига хавф туғдириши мумкин бўлган бундай иттифоқларнинг шаклланишини имкон қадар чеклашга уриняпти. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб рўй бераётган исталган уруш, можаро ёки сиёсий ҳаракатларга эътибор қаратсак, юқоридаги икки омил томонидан дастаклаб турилганини англаш қийин эмас. Руминия, Грузия, Покистон, Яқин Шарқдаги сўнгги геосиёсий ўзгаришларга бир қур назар.
Давомини ўқиш...121309.12.2024 19:33“Қўрқма, Асад қулади”. Суриянинг даҳшатли қамоқхонасидан она ва унинг ёш боласи озод қилинди (видео)
Бу қамоқхонада 2011 йилдан буён 130 мингдан ортиқ одам ноинсоний шароитлар ва қийноқлар остида ҳибсда сақланди. 2011-2021 йиллар давомида 30 мингдан ортиқ маҳбус қийноқлар, тиббий ёрдам кўрсатилмагани ёки очлик натижасида ўлдирилган. Якшанба куни пойтахтга кириб келган мухолифлар "Седная" қамоқхонасидаги зулм даври тугаганини эълон қилишди.
Давомини ўқиш...369009.12.2024 18:46Россияда мигрантларга мактаб ва боғча яқинида яшаш тақиқланиши мумкин
Россия Давлат Думасида меҳнат мигрантларининг мактаб ва боғчалар яқинида яшашини чеклашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Либерал демократик партияси раҳбари Леонид Слуцкийнинг таъкидлашича, таълим муассасалари ҳудудида мигрантларни рўйхатдан ўтказиш ҳам тақиқланиши мумкин.
Давомини ўқиш...38609.12.2024 18:00Британия "Ҳайъат таҳрир аш-Шом" бўйича муносабатини қайта кўриб чиқмоқда
Лондон Суриядаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда "Ҳайъат таҳрир аш-Шом" ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан олиб ташлаш масаласини кўриб чиқади.
Давомини ўқиш...59709.12.2024 17:15Сурия режимининг қулаши араб минтақаси учун нимани англатади?
Ярим асрдан ортиқ вақт давомида араб жамиятлари ва фуқаролари аҳволини шахсан кузатиб, уларни журналист сифатида ёритиб келдим. Хулосам шуки, бирорта ҳам араб мамлакати ушбу тўртта синов— барқарор давлатчилик, ҳақиқий мустақиллик, фуқаролик ҳуқуқлари ва барқарор ҳамда адолатли инсоний тараққиёт синовларидан ўта олган эмас - журналист ва таҳлилчи Рами Кҳори мақоласидан.
Давомини ўқиш...133609.12.2024 16:36Европа музламоқда: 2024 йил иқлим рекордини янгилайди
2024 йилнинг охирига келиб, иқлим ўзгаришлари инсоният учун янада жиддий таҳдидларни олиб келмоқда. Европа Иттифоқининг Коперник иқлим маркази ноябрь ойи тарихдаги энг иссиқларидан бири бўлганини қайд этди.
Давомини ўқиш...90409.12.2024 15:10
...