20.12.2024 10:45

Грузияда Европа тарафдорлари ҳукуматга босим ўтказмоқда

Грузия ҳукуматининг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни 2028 йилгача тўхтатиб қўйиш қарорига қарши намойишлар 22 кундан бери давом этмоқда.

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзенинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралар келаси тўрт йил давомида ўтказилмаслиги ҳақидаги баёнотига жавобан 28 ноябрь куни бошланган намойишлар тинимсиз давом этмоқда.

Намойишчилар кечаси яна пойтахт Тбилиси кўчаларига чиқиб, ҳукумат ҳаракатларидан норозилигини билдиришди.

Парламент биноси олдига йиғилган намойишчилар ҳукуматга қарши шиорлар айтиб, янги парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилишди. Намойиш ярим тунгача давом этди.

Намойишчилар Грузия, Европа Иттифоқи, Украина ва АҚШ байроқларини кўтариб чиқишди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.