29.01.2024 11:28

Истанбулдаги католик черковига уюштирилган ҳужум ортидан Россия ва Тожикистон фуқаролари ҳибсга олинди

28 январь куни тушдан кейин, якшанба ибодати вақтида Истанбулнинг Сариер туманидаги Санта Мариа католик черковига ниқобли икки қуролли шахс ҳужум қилди. Улар ибодатчиларга қарата ўқ узган, сўнг воқеа жойидан қочиб кетган. Бир киши ҳалок бўлди.

Ҳолат бўйича кенг кўламли суриштирув ишлари бошланди ва ҳужумчиларни қўлга олиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Биз бу жирканч ҳужумни кескин қоралаймиз”, деди мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая. У ҳужум юзасидан тергов бошланганини қўшимча қилди.

Истанбулдаги католик черковига уюштирилган ҳужумдан кейин 47 киши, жумладан, икки нафар хорижлик – Россия ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинди.

ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Тожикистон ва Россия фуқаролари “Исломий давлат” ташкилотига (бир қатор давлатлар томонидан террорчи деб тан олинган) алоқадор. Гуруҳ аввалроқ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди.

"Черковга қилинган ҳужумдан сўнг дарҳол полиция кенг кўламли операцияни бошлади. Якшанба куни 30 та манзилда 47 киши қўлга олинди", деди Ерликая брифингда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.