29.01.2024 10:08

Иорданияда АҚШ базасига дрон ҳужуми уюштирилди: асосий маълумотлар ва баёнотлар

Иордания шимоли-шарқида, Сурия чегараси яқинида жойлашган АҚШ кучларига учувчисиз учиш аппарати (дрон) ҳужуми оқибатида уч америкалик ҳарбий ҳалок бўлди, камида 34 нафари жароҳатланди. Асосий маълумотлар ва баёнотлар.

АҚШ президенти Жо Байден:

"Биз буни Сурия ва Ироқда фаолият юритаётган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган радикал жангарилар амалга оширганини биламиз".

АҚШ Марказий қўмондонлиги:

Иорданиядаги ҳужум қурбонлари сони 34 нафарга етди ва бу рақам ўзгаришини кутмоқдамиз.

8 ярадор аскарни Иорданиядан юқори даражадаги тиббий ёрдамга ўтказдик ва уларнинг аҳволи барқарор".

Собиқ президент Дональд Трамп:

“Иорданиядаги кучларимизга қилинган ҳужум мамлакатимиз учун даҳшатли кун ҳамда Байденнинг заифлиги ва таслим бўлишининг қўшимча фожиали натижасидир”.

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хейли:

"Агар Байден уларга қарши курашда ожиз бўлмаганида, Эрондаги душманларимиз кучларимизга ҳужум қилмаган бўларди. Биз бор кучимиз билан зарба беришимиз керак ва бу кейинги урушнинг олдини олишнинг ягона йўли".

Reuters Иорданиядаги юқори мартабали хавфсизлик манбасига асосланиб:

“Иордания яқинда Вашингтонни Ироқ ва Сурия билан чегараларида Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган жангариларга қарши мудофаа тизимини кучайтириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган. Шунингдек, Америкадан илғор ёрдам ва жиҳозларни сўраган”.

Эрон ахборот агентлиги Эроннинг БМТдаги вакилига таяниб:

“Теҳроннинг минтақадаги АҚШ қўшинларига қарши ҳужумларга алоқаси йўқ”.

Bloomberg

АҚШ америкалик ҳарбийлар ўлимидан сўнг Эрон билан тўғридан‑тўғри конфронтацияга киришиши мумкин.

Эрон ТИВ:

Минтақада қаршилик кўрсатувчи гуруҳлар Эрондан фаластинликларни қандай қўллаб-қувватлаш, ўзини ва халқини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилиш бўйича буйруқ олаётгани йўқ.

Биз сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши ҳужумлари туфайли минтақадаги можаролар кўламини кенгайтириш хавфи ҳақида бир неча бор огоҳлантирганмиз.

Эронга қарши асоссиз айбловларнинг такрорланиши Американи минтақадаги янги урушга тортишдан манфаатдор бўлганларнинг фитнасидир.

Al Jazeera

Иордания Америка кучларига учувчисиз самолёт зарбаси Иордания ҳудудида эмас, Сурия чегарасидаги ал-Танф базасига амалга оширилганини айтди.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.