Покистондаги миллий сайловларда қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хоннинг Покистон Адолат учун Ҳаракати 98 та ўрин билан етакчилик қилмоқда. 8 февралда бўлиб ўтган умуммиллий сайловлар натижаларини ҳисоблаш давом этмоқда.
Яшаш гувоҳномаси муддатлари узайтирилмаётгани, янги келганларга рухсат берилмаётгани, уй ва ижара нархлари кескин ортиб кетгани сабабли ўн минглаб чет элликлар Туркияни тарк этмоқда. Биргина Антальяни 2023 йилда 40 минг хорижлик тарк этди.
2023 йилда Тожикистондан маҳсулот экспорти 2 миллиард 448,8 миллион долларга етди, бу 2022 йилга нисбатан 14,3 фоизга кўпдир. Мамлакатнинг 2023 йилда энг муҳим экспорт товарлари қуритилган мевалар, алюминий ва қимматбаҳо металлар бўлди.
Жаҳон банки мутахассислари Каспий денгизи сатҳининг пасайиши бўйича тадқиқот олиб боради. Улар 18 ой давомида аввалги тадқиқотлар, минтақавий иқлим моделлари натижаларини босқичма‑босқич ўрганиб, гидрологик моделларни тайёрлашади.
Россиянинг Остонадаги элчиси Алексей Бородавкин Қозоғистон ва Россия ўртасида миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоблар улуши 80 фоизга етганини маълум қилди.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликлари томон ўнлаб “Катюша” ракеталари отилганини хабар қилди. Ўз навбатида, Исроил армияси учирилган ракеталарнинг кўп қисмини тутиб олгани ва ҳеч қандай талофат йўқлигини маълум қилган.