2023 йилда Тожикистондан маҳсулот экспорти 2 миллиард 448,8 миллион долларга етди, бу 2022 йилга нисбатан 14,3 фоизга кўпдир. Ҳукумат ҳузуридаги Экспорт агентлиги директори Баҳриддин Сирожиддинзода бу ҳақда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, глобал санкцияларга қарамай, Тожикистон ташқи савдо айланмасида ижобий натижаларни сақлаб келмоқда. 2023 йилда ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажми 8 миллиард 328,9 миллион долларни ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан 1 миллиард 19,4 миллион долларга ошганини англатади. Мамлакатнинг 2023 йилда энг муҳим экспорт товарлари қуритилган мевалар, алюминий ва қимматбаҳо металлар бўлди.

Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир озиқ-овқат саноати маҳсулотлари экспорти ҳажми 50,1 миллион долларгача ёки 2022 йилга нисбатан 17,6 фоизга ошганини қайд этди. Бунга қуритилган мевалар, салқин ичимликлар, туз, мева-сабзавот консервалари, ун, қандолат маҳсулотлари ва желатин экспорти киради.

Экспортнинг ярми қимматбаҳо металлар ташкил этмоқда. Экспорт ва импорт ўртасидаги динамикани мувозанатлаш учун Экспорт агентлиги директори экспорт қилувчи компанияларга имтиёзлар берилишини таъкидлади.

Шунингдек, тадбиркорлар ўртасида мулоқот маданиятини юксалтириш, юрт нуфузини ошириш мақсадида экспорт мактаби очиш режалаштирилган. 

Мавзуга алоқадор