Россия ва Қозоғистонда миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улушига етди
Россия Федерациясининг Қозоғистондаги элчиси Алексей Бородавкин Қозоғистон ва Россия ўртасида миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоблар улуши 80 фоизга етганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Yeni Safak нашри.
Унинг таъкидлашича, бу рубль ва тенгедаги асосий тўловларга
ўтиш демакдир. Бородавкин
ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 23 фоизга ошганини ҳам эслатиб ўтди.
Бундан ташқари, у Қозоғистон 2022 йилда Россиянинг энг йирик
савдо шериклари орасида бешинчи ўринни эгаллаганини таъкидлади. Бородавкин, шунингдек,
Қозоғистон мустақилликка эришганидан бери Россия бу давлатга 22 миллиард доллардан
ортиқ сармоя киритгани, оффшор зоналар орқали киритилган сармояларни ҳисобга
олсак, жами маблағ қарийб 55 миллиард долларга етганини таъкидлади.
Қозоғистон ҳукумати маълумотларига кўра, 2022 йил учун миллий валюталарнинг улуши ўзаро ҳисоб-китоблар 70-75 фоизни ташкил этди.
Аввалроқ Россия ва Хитой ўртасидаги савдода рус рубли ва Хитой юанидан фойдаланиш ҳажми 95 фоизга етгани хабар қилинган эди.