10.02.2024 15:05

Жаҳон банки Каспий денгизи сатҳининг пасайиши бўйича тадқиқот олиб боради

Жаҳон банки мутахассислари Каспий денгизи сатҳининг пасайиши бўйича тадқиқот олиб боради. 7 февраль куни Жаҳон банки мутахассислари тадқиқот ишлари олиб борувчи гуруҳ билан танишиш мақсадида КАспий денгизи соҳилидаги Актау денгиз портига ташриф буюришди.

Шундай қилиб, кейинги 18 ой давомида HR Wallingford мутахассислари Каспий денгизи бўйича олдинги тадқиқотлар маълумотлари, минтақавий иқлим моделлари (RCM) натижаларини босқичма-босқич ўрганиб, рақамли баландлик модели ва сув ҳавзаларининг гидрологик моделини тайёрлайдилар.

Келажакдаги иқлим ўзгариши сценарийларини симуляция қилиш учун дастурий таъминот (TELEMAC) ёрдамида бутун Каспий денгизи ҳамда Актау портини гидродинамик моделлаштириш ишлари ҳам амалга оширилади.

Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган маълумотлар ва тавсиялар Актау порти инфратузилмаси ва ускуналарини реконструкция ҳамда модернизация қилиш бўйича кейинги лойиҳаларда қўлланилади.

Маълумот учун, сўнгги ўн йилликларда Каспий денгизи сатҳининг пасайиши ушбу ички сув ҳавзасига туташ мамлакатларнинг экологияси, иқтисодиёти ва ижтимоий жиҳатларига таъсир қилувчи жиддий муаммога айланди. Мутахассислар бу ҳодисанинг узоқ муддатли оқибатлари, жумладан, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, сув ва ҳаво сифатининг ёмонлашиши ҳамда иқтисодий барқарорликка таҳдидлар ҳақида хавотир билдиришди.

"Википедиа" маълумотларига кўра, 2016 ва 2017 йилларда Каспий денгизининг ўртача сатҳи 2021 йилда 30 см га, 2005 йилга нисбатан эса 119 см (−28,1 м) га камайган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.