10.02.2024 17:15

Moody's Исроилнинг кредит рейтингини пасайтирди

Moody's Халқаро кредит рейтинг агентлиги Исроилнинг кредит рейтинги ва истиқболи қайта кўриб чиқилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Anadolu.

Баёнотда Исроилнинг хорижий ва миллий валютадаги кредит рейтинги «А1»дан «А2»га туширилгани, кредит рейтинги прогнози эса салбийга ўзгартирилгани билдирилди.

Кредит рейтинг агентлиги баёнотида давом этаётган ҳарбий можаро ва унинг кенгроқ оқибатлари рейтингни пасайтиришнинг асосий сабаби сифатида тилга олиниб, бу ҳолат Исроилнинг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи институтлари ҳамда молиявий кучини заифлаштириш хавфини ошираётгани қайд этилган.

Баёнотда Исроил давлат молиясининг ёмонлашгани ва давлат қарзи нисбатида илгари башорат қилинган пасайиш тенденцияси ўзгаргани, мамлакатнинг қарз юкининг можародан олдин кутилганидан юқори бўлиши эҳтимоли юқорилиги таъкидланди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.