Исроилнинг Ғазонинг Рафаҳ шаҳрига уюштирган ҳужумларида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Исроил ҳаво, қуруқлик ва денгиздан туриб Ғазонинг Миср билан чегарасидаги Рафаҳ шаҳрига уюштирган ҳужумларида 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, юзлаб кишининг яралангани маълум қилинди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA расмий агентлиги хабар қилди.
Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти ҳам Исроил ҳужумлари асосан
Рафаҳ шаҳар марказида бўлганини ва ҳужумларда тинч аҳолининг уйлари нишонга
олинганини эълон қилди.
Қувайт касалхонаси директори Суҳайб ал-Ҳимс шифохона жуда
хавфли вазиятда жароҳатланганлар билан тўлгани, дори-дармон ва зардоб етарли
эмаслигини билдирди.
Маҳаллий манбалар, жанговар самолётлар, артиллерия ва ҳарбий кемаларнинг
денгиздан шиддатли отишмалари билан бир вақтда 40 га яқин ҳаво ҳужуми уюштирилгани, Ғазонинг бошқа қисмларидан кўчирилганлар
бошпана топган кўплаб уй ва масжидларни нишонга олинганини қайд этди.