-
“Крокус” воқеаларидан сўнг Россияда исломофобия ва тожикларга қарши нафрат ҳодисалари ортиши ортидан тожикистонликлар оммавий равишда Россияга сафарларини бекор қилмоқда. Россия авиакомпаниялари йўловчилар оқими кескин камайгани сабабли Тожикистондан РФга парвозлар сонини қисқартирмоқда.
-
Сенегалнинг янги сайланган президенти Бассиру Диомайе Фэй тарихий мурожаатида Франция ҳарбий кучларини мамлакатни тарк этишга чақирди. Президент Фэй Париж билан олдинги барча келишувларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
-
Жанубий Кореянинг Booyoung компанияси ўз ходимларига оиласида туғилган ҳар бир бола учун 100 млн вон ($72,3 минг) бонус таклиф қилмоқда. Компания шу йўл билан мамлакатда туғилиш даражасини оширишга хисса қўшмоқчи. Мамлакатда туғилишнинг умумий коэффициенти 2022 йилдаги 0,78 дан 2023 йилда 0,72 промиллега тушди. 2024 йилда 0,68 га ва 2025 йилда 0,65 га тушиши прогноз қилинмоқда, бу барқарор аҳолини таъминлаш учун зарур бўлган 2,1 промилледан анча паст.
-
Европа Иттифоқи Киев кутаётган Россия активларидан олинган 5 млрд евролик даромадни сақлаб қолишга қарор қилди. Ушбу маблағлар “юридик харажатларни қоплаш учун” ушлаб қолинадиган бўлди.
-
Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда ИИВ ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўришни топширди.
-
Туркия Савдо вазири Омер Болат 7 октябрдан бери Туркия ва Исроил ўртасидаги савдо ҳажми 33 фоизга қисқарганини маълум қилди. "Ҳукумат, давлат идоралари, давлат компаниялари Исроил компаниялари билан савдо қилгани йўқ", деди вазир.
-
Россиянинг Олтой ўлкасида Ўзбекистон фуқароси Москвадаги «Крокус Сити Холл»да содир этилган теракт ҳақида омма олдида айтган фикрлари учун терроризмни оқлаганликда айбланиб, қамоққа олинди. Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
-
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Крокус Сити Холл”да теракт содир этганлар билан алоқадорликда гумонланаётган 9 кишини қўлга олди. Уларни қўлга олишда Душанбеда жойлашган Россия хавфсизлик кучлари иштирок этган. Россияда эса терактда алоқадорликда гумонланаётган яна бир тожикистонликка нисбатан иш очилди.
-
Рамазон – ўзи билан боғлиқ ширин-ширин хотираларни ҳар дамгидан ҳам ёрқинроқ ёдга соладиган ажиб фурсат. Қўлчаларидан бирида пул, биттасида идишни маҳкам ушлаб, кўча бошига нишолда олишга кетаётган бола қалбидаги қувончдир Рамазон. Нимагадир қоқиниб, қўлидаги нишолда ер билан битта бўлган гўдакни турғизиб, уст-бошини қоқиб, яна бошқа косага нишолда тўлдиртириб берган бобо ҳақидаги хотиралардир. “Бирпасда тугаб қолди-я рўза”, деб кўзёш тўкаётган бувисини кўриб: “Эртага ҳайит бўладиган кунда ҳам йиғлайдими?” дея ўйланаётган кичкинтой кўзидаги ҳайратдир Рамазон.
-
1993 йил 23 августдан 2020 йил 9 ноябргача арманлар ишғоли остида бўлган Озарбайжоннинг Фузулий шаҳрига 138 кишидан иборат яна 35 та оила қайтмоқда. Шундай қилиб, қайта тикланган ва янги уй-жойлар барпо этилган ушбу шаҳарга қайтган оилалар сони 666 тадан ошди. Уларнинг фарзандлари Ўзбекистон томонидан қуриб берилган мактабда ҳам таҳсил олишади.