30.03.2024 08:19

Туркия савдо вазири: Давлат идоралари Исроил компаниялари билан савдо қилгани йўқ

Туркия Савдо вазири Омер Болат 7 октябрдан бери Туркия ва Исроил ўртасидаги савдо ҳажми 33 фоизга қисқарганини маълум қилди. Бу ҳақда Yeni Safak нашри хабар қилди.

"Ҳукумат, давлат идоралари, давлат компаниялари Исроил компаниялари билан савдо қилгани йўқ", деди вазир.

Вазирнинг таъкидлашича, Исроил билан савдо қилиш айбловлари сохта аккаунтларга эга бўлган баъзи бир ёт сиёсий унсурлар ва террорчи ташкилотлар томонидан уюштирилмоқда, Исроил разведкаси ҳам дезинформация орқали буни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

«Юқорида тилга олинган хорижий интернет сайтларида жойлаштирилган бу каби хабарлар манипуляция мақсадида қилинган ва ҳақиқатни акс эттирмайди”, - дея таъкидлади вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Миллий мудофаа вазирлиги январь ойида ҳам Исроилга порох, портловчи моддалар, ўқ-дори ва қурол экспорт қилишда давом этгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, фақат “ов милтиғи эҳтиёт қисмлари ва балиқчилик воситалари (гарпун ва бошқа)” сотилганини билдирганди.

“Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Исроил билан ҳарбий таълим, машғулотлар ва мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ўз ичига олган ҳеч қандай қўшма фаолият олиб бормайди”, - дейилганди баёнотда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.