29.03.2024 14:29

Арманлар ишғолидан озод қилинган Фузулийга 666 дан ортиқ оила қайтди

29 март, жума куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридан арманлар ишғолидан озод қилинган Фузулийга 138 кишидан иборат 35 та оила жўнаб кетди. Бу ҳақда Anadolu хабар қилди. Ушбу оилалар арманлар босқини даврида мамлакат ичкирисига кўчирилган эди.

Шундай қилиб, 666 оила ёки 2517 кишининг шаҳарда доимий яшаши таъминланади. Физулийга кўчирилган оилалар янги қурилган уйларга жойлашадилар

1993 йил 23 августдан 2020 йил 9 ноябргача Фузулий шаҳри ва вилоятнинг катта қисми арманлар ишғоли остида эди. Бу вақт ичида Фузули арвоҳ шаҳарчага айланди.

2020 йил 17 октябрда Иккинчи Қорабоғ уруши пайтида Физулий Озарбайжон назоратига қайтди. 44 кунлик урушдаги ғалабадан сўнг Озарбайжон ишғолдан озод қилинган ҳудудларда, жумладан Фузулийда кенг кўламли тиклаш ва қурилиш ишларини бошлади.

Озарбайжонда мамлакат президенти Илҳом Алиев топшириғига асосан амалга оширилган собиқ ички кўчирилганларни қайта тикланган Фузули шаҳрига қайтариш жараёни давом этмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Фузулийдаги қурилиш-тиклаш жараёнига Ўзбекистон ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, шаҳарда Ўзбекистон бюджети маблағлари ҳисобига қурилган 1-умумтаълим мактаби «Қорабоғнинг тикланишида хорижий давлатнинг илк совғаси" бўлган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.