30.03.2024 12:28

Сенегалнинг янги раҳбари: Франциянинг мамлакатимизни тарк этиш вақти келди

Сенегалнинг янги сайланган президенти Бассиру Диомайе Фэй тарихий мурожаатида Франция ҳарбий кучларини мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда француз матбуоти хабар қилди.

Қайд этилишича, мазкур баёнот Сенегал ва Франция ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларни қайта кўриб чиқиш учун аниқ чақириқ бўлди.

Президент Фэй Париж билан олдинги барча келишувларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади, бу эса кўпроқ сиёсий ва иқтисодий мустақилликка эришиш истагини акс эттиради.

Муваффақиятсизликлар Африкада Францияни таъқиб қилмоқда. Французлар аввалроқ 2022 йилда Малидан, ўтган йили эса Нигер ва Буркина-Фасодан қўшинларини олиб чиқишга мажбур бўлган эди.

Энди навбат Сенегалга келди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.