Тожикистонликлар оммавий равишда Россияга сафарларини бекор қилмоқда
Россия авиакомпаниялари йўловчилар оқими кескин камайгани сабабли Тожикистондан Россияга парвозлар сонини қисқартирмоқда, деб хабар бермоқда “Азия-Плюс”.
Нашрнинг
қайд этишича, “Крокус Сити Холл”даги теракт муносабати билан республика
фуқаролари Россияга авиачипталарни фаол равишда қайтаришмоқда.
Somon Air
авиакомпаниясининг нашрга маълум қилишича, авиачипталарнинг ўртача 20 фоизи
қайтарилмоқда. Қолаверса, йўловчилар сони кам бўлгани учун давлатлар ўртасидаги
рейслар сони ҳам қисқаради.
Мисол
учун, “Уральские авиалинии” авиакомпанияси ўз жадвали бўйича Россияга фақат
битта рейсни қолдирди, бунгача эса ҳафтасига учта рейсни амалга ошираётган эди.
Аввалроқ Россия
Давлат думаси исломофобия ва тожикларга фобия қўзғатишни тўхтатишга чақирганди.