30.03.2024 07:15

Россияда «Крокус»даги терактни оқлаб чиққан Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Россиянинг Олтой ўлкаси Рубцовский шаҳри суди Ўзбекистон фуқаросини терроризмни оқлаганликда айблаб, ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда Gazeta.uz вилоят суди матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Жиноят ишини қўзғатишга эркакнинг 24 март куни Москвадаги «Крокус Сити Ҳолл»да содир этилган теракт ҳақида Рубцовскдаги дўконлардан бирида қилган оммавий баёноти сабаб бўлган, дейилади хабарда.

31 ёшли эркак 27 март куни (матнда фақат унинг инициали кўрсатилган — А.) қўлга олинган. У Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми (Терроризмга оммавий даъват қилиш, уни оқлаш ёки ташвиқот қилиш) бўйича айбланганмоқда. Ушбу моддада назарда тутилган энг оғир жазо беш йиллик қамоқ ҳисобланади.

Хабарда айтилишича, айбланувчининг Россияда доимий яшаш жойи йўқ, рўйхатдан ҳам ўтмаган. Суд уни икки ойга ҳибсда қолдирди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.