29.03.2024 16:14

Тожикистонда “Крокус”даги терактда алоқадорликда гумонланиб 9 киши қўлга олинди

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ИШИД-Хуросон террорчилик гуруҳи ва «Крокус Сити Холл» концерт залига ҳужум қилганлар билан алоқадорликда гумон қилинган тўққиз нафар маҳаллий аҳолини қўлга олди. Бу ҳақда Reuters ва РИА Новости Тожикистон махсус хизматларидаги манбаларига таяниб хабар қилди.

Гумонланувчилар 25 март, душанба куни теракт содир этган икки террорист яшаган Ваҳдат шаҳрида қўлга олиниб, сўнгра Душанбега олиб кетилган.

Қайд этилишича, тезкор тадбирларда Тожикистон пойтахтида жойлашган Россия хавфсизлик кучлари иштирок этган. Ҳибсга олинганлар бўйича бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Москванинг Басманний судига эса «Крокус» теракти иши бўйича тўққизинчи гумонланувчи бўйича материаллар келиб тушди, деб ёзмоқда “База” Телеграм-канали. Унинг исми Назримод Лутфуллои. Тергов уни ҳибсга олишни сўрамоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.