-
Тожикистонлик 23 ёшли йигит ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун Россия фуқаролигидан маҳрум этилди. Унинг паспорти мусодара қилинган ва тез орада мамлакатдан чиқариб юборилади.
-
ҲАМАС расмий вакили Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани, Фаластин гуруҳи мослашувчанлик кўрсатаётганига қарамасдан, Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху икки томоннинг келишувга эришишига тўсиқлар яратаётганини маълум қилди.
-
ФСБ Москва, Екатеринбург ва Омск шаҳарларида “Крокус Сити Холл”да содир этилган қўпорувчилик ҳаракатида жангариларни молиялаш ва ёллашда гумон қилинган икки нафар марказий осиёлик ва бир Россия фуқаросини қўлга олди.
-
Швецияда Қуръони каримни ёққан Салван Момиканинг Норвегияда ўлмагани ва унга бошпана берилмасдан, қайтадан Швецияга депорт қилиниши маълум бўлди.
-
Ўнта бўлса, ўрни бўлак, дейди ўзбек. Боланинг бегонаси йўқ, деб яхши кўради. Фарзанд – уйнинг чироғи, кўз нури, деб алқайди. Шунинг учунми, бошқаларнинг ҳам оиласида кўпайиш бўлишини истайди. Баъзан дилидаги тилига чиқиб кетади “Янгилик борми?” деб қўяди. Бунда ҳеч қандай ёмон ният йўқ. Аммо жавоб бергучининг кўнгли бор. Янгилик йўқ бўлса, оғрийди қалб. Сўрагучи бир-иккита бўлса, майли. Жуда кўп бўлса, чандиқ тушади юракка.
-
Forbes журнали Салжуқ Байроқдорни миллиардерлар рўйхатига киритди. 44 ёшли Байроқдорнинг бойлиги 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бугунги кунда у дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 2456-ўринни эгаллади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 181 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтириш ва 18 миллиард долларлик ёрдам пакетини ажратишни режалаштирмоқда. Ушбу ёрдам Boeing компаниясининг 25 дона F-15 самолётини ўз ичига олади. Қарор тасдиқланса, Тел-Авив арсеналидаги самолётлар умумий сонини 50 тага етказиш имконига эга бўлади.
-
Москва ҳукумати мусулмонларга Рамазон ҳайитини уйда ўқишни тавсия қилмоқда. Шунингдек, намозхонлар "тегишли ташкилотлар орқали" шаҳарда жорий этилган чекловлар тўғрисида хабардор қилинаётгани ҳамда бу борада Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
-
Исроил Эроннинг Суриядаги консулхонасига ҳаво ҳужумини уюштириб, бир қанча генералларини ҳалок қилганидан сўнг расмий Теҳрон тез орада бунга муносиб ва шиддатли жавоб беришга ваъда қилди. Исроил матбуоти 48 соат ичида Эрон ҳудудидан ҳужумлар бўлиш эҳтимоли ҳақида хабар тарқатди ҳам. Бироқ Эрон Исроилга қарши уруш оча оладими?