Қуръони ёққан ироқлик Норвегияда ўлмагани ва қайтадан Швецияга депорт қилиниши маълум бўлди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Швецияда бир неча бор Қуръони каримни ёқиш акциясини амалга оширган асли ироқлик Салван Момика Норвегияда ўлик ҳолда топилгани хабар қилинган эди.
Норвегия
Иммиграция бошқармаси унинг мамлакатдан бошпана берилиши тўғрисидаги аризаси
рад этилгани ҳамда Швецияга қайтадан депортация қилинишини билдирди.
“Қуръони каримни
ёқиб юборгани учун Швеция Иммиграция Апелляция суди томонидан депортация
қилинган асли ироқлик Салван Момикага Норвегиядан бошпана бериш рад этилди.
Бошпана тақдим этиш тўғрисидаги Дублин шартномасига мувофиқ, Момика Швецияга
топширилади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Швеция ҳукумати Салван Момикани яшаш учун рухсатномадан маҳрум қилиб, мамлакатдан депортация қилгани ҳақида ёзган эдик. Кейинроқ Салван Швецияда уни қабул қилмаганлари учун "ақлли ва эркин файласуфлар" қадрланадиган мамлакатга боришини айтди. Аммо, афтидан, Норвегияда ҳам бундай «файласуфлар» қадрланмайди ва уни қайтадан Швецияга депорт қилишмоқда.