ФСБ “Крокус”даги қўпорувчиликка алоқадор яна уч гумондорни қўлга олди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Москвадаги “Крокус Сити Холл”да қўпорувчилик ҳаракатини содир этган жангариларнинг уч шериги ҳибсга олингани ҳақида хабар берди (видео).
Гумонланувчилар Москва, Екатеринбург ва Омск шаҳарларида
қўлга олинган. Улардан иккита
нафари қурол ҳамда
жангарилар қочишга уринган “Рено” автомобилини сотиб олиш учун пул
ўтказганликда гумон қилинмоқда.
Учинчи шахс эса
шерикларни ёллаш ва қўпорувчилик
ҳаракати ижрочиларини молиялаш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Эслатиб
ўтамиз, “Крокус Сити Холл”даги ҳодисадан бир кун ўтиб ФСБ директори Александр Бортников Россия
президенти Владимир Путинга 11 нафар гумонланувчи, жумладан, терактнинг
бевосита иштирокчиси бўлган тўрт нафар шахс ҳибсга олингани ҳақида маълум
қилди.
31 март куни Миллий аксилтеррор қўмитаси Махачқалъа ва
Каспийскда қўпорувчилик
ҳаракатлари содир этишни режалаштирганликда айбланган уч нафар жангари
ҳибсга олинганини маълум қилди. 1 апрель куни ФСБ Доғистонда қўлга
олинганларнинг концерт залида содир этилган қўпорувчиликка алоқадорлигини ошкор қилди.
22 март куни “Крокус Сити Холл”даги қўпорувчилик
ҳаракатида 144 киши ҳалок бўлди. ИШИДнинг “Вилояти Хуросон” номли ячейкаси концерт залида содир
этилган қўпорувчилик
учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.