хитой
Трамп АҚШ қуролли кучларига Россия ва Хитойга қарши тайёр туришни буюрди
Доналд Трамп Пентагонга АҚШ қуролли кучларини қайта қуриш ва зарурат туғилганда Россия ва Хитойни тийиб туриш учун тайёрлашни топширди. АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг айтишича, Оқ уйнинг аввалги маъмурияти лаёқатсизлиги сабаб Россия ва Хитой ўзаро яқинлашган. Вазир шу боис ҳам Трамп мудофаа вазирлигига ҳарбий руҳни тиклаш ва рақиб давлатларни тийиб туриш учун АҚШ қуролли кучларини қайта қуришни буюрган.
Давомини ўқиш...12404.09.2025 14:42Ўзбекистонга келувчи хитойлик сайёҳлар сони 3 млнга етказилади
Ўзбекистон томони 2030-йилга келиб Хитойдан мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 3 млн нафарга етказишни мақсад қилган. Пекиндаги янги туризм офиси эса ушбу улкан мақсад сари ташланган муҳим қадамлардан биридир, дейилади туризм қўмитасининг хабарида.
Давомини ўқиш...12302.09.2025 17:40Росcия Хитойнинг хомашё базасига айланиб бормоқда
Россия асосан хомашё сотмоқда. Эвазига Хитойдан машиналар, ускуналар ва кийим-кечак импорт қиляпти. The Economist таҳлилчилари бу ҳолатни “савдо баланси бўйича мустамлакачилик модели” деб атаган. Яъни, Москва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқара олмайди. Хитой эса руслардан арзон ресурсларни олиб, ўзининг тайёр маҳсулотларини уларга сотади. Мисол учун, 2024 йилда Россия импорт қилган автомобилларнинг 70% дан кўпроғи Хитойга тегишли. Бу эса мамлакат саноатининг муқаррар таназзулга учраётганини кўрсатади.
Давомини ўқиш...12402.09.2025 06:54Шавкат Мирзиёев Хитойга йўл олмоқда
Хитой Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба парадига жиддий тайёргарлик кўраётгани ва ушбу сиёсий тадбирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиши ҳақида хабар бергандик. Президент матбуот хизмати Мирзиёевнинг 30 август – 3 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлишини маълум қилди.
Давомини ўқиш...17030.08.2025 07:06Техноқарамлик: Хитой Марказий Осиё электромобиллар бозорини эгаллади
Ўзбекистонда импорт қилинган электромобилларнинг деярли 99% Хитой брендларига тегишли, Тожикистон пойтахтидаги такси хизмати ҳам тўлиқ Хитой электр машиналарига ўтди. Хитой бренди BYD дунёда Tesla’ни ортда қолдирди ва Ўзбекистонда ўз заводини очиб, амалда монополияга айланди. Қозоғистонда электромобиллар сони икки баробарга ўсди ва учта йирик завод қурилиши бошланди. Минтақада ҳаво ифлосланиши юқори бўлгани сабаб, ҳукуматлар электромобилларга имтиёз бермоқда. Экспертлар фикрига кўра, Марказий Осиё электромобиллар орқали нафақат Хитой техникаларига, балки Хитой стандартлари ва технологиясига ҳам боғланиб қолиши мумкин.
Давомини ўқиш...14029.08.2025 10:58Хитойдаги ғалаба парадида Мирзиёев ҳам қатнашади
Хитой Япониянинг Иккинчи Жаҳон урушидаги мағлубияти муносабати билан бўлиб ўтадиган “Ғалаба куни” парадига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу парад Хитой раиси Си Цзиньпин учун йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Парадда энг сўнгги зенит ракеталари, жанговар дронлар ва ядровий баллистик ракеталар ҳам намойиш этилиши кутилмоқда. Bloomberg нашрининг ёзишича, Пекин бу орқали ҳатто АҚШга ҳам зарба бера оладиган қуроллари борлигини билдириб қўймоқчи.
Давомини ўқиш...17328.08.2025 10:31Мирзиёев Хитой раисига ҳамдардлик билдирди
Маълумот учун, Хитой пойтахти Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлган ва жароҳат олган, инфратузилмага катта зиён етган.
Давомини ўқиш...22302.08.2025 16:15Хитойликлар Чорвоқда шамол электр станцияси қуришни бошлади
Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони савдо департаменти томонидан ўтказилган тендерда «TBEA Co., Ltd» компанияси ғолиб бўлиб, бош пудратчи этиб танланган. Ушбу лойиҳа доирасида 20 МВт қувватга тенг шамол электр стансиясини барпо этилади. Бугунги кунда бош пудратчи томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори асосида ажратилган 10 гектар ер майдонида (Бурчмулла ҳудуди) қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Давомини ўқиш...24631.07.2025 14:25Хитой Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 млн доллар миқдорида грант ажратди
Хитойнинг Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Ўзбекистон ёшлари учун 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ажратилди. “Шенси провинцияси ҳукумати томонидан Тошкент давлат транспорт университетига ажратилган грантлар орқали ўзбекистонлик ёшлар Чанган университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишди”, дейилади хабарда.
Давомини ўқиш...29121.07.2025 07:15Тайван Америкадан олган танкларини намойиш қилди
Тайван ҳукумати мамлакат тарихидаги энг йирик “Ханьгуан” номли ҳарбий машғулотларни бошлади. Bloomberg'нинг ёзишича, президент Лай Циндэ ушбу машғулотлар доирасида Америкада ишлаб чиқарилган Abrams M1A2T танкларининг жанговор ўқ отишини кузатган. Гап шундаки, Тайбэй АҚШдан 1,45 миллиард долларлик 108 та замонавий жанговор танк сотиб олди. Бу эса оролнинг юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган шимолий қисми мудофаасини анчагина мустаҳкамлаган. Тайван ҳарбий арсенали F-16V типидаги қирувчи самолётлар, HIMARS ракета тизими ва махфий дронлар билан ҳам бойитилган.
Давомини ўқиш...38012.07.2025 07:23
...