30.08.2025 07:06
115

Шавкат Мирзиёев Хитойга йўл олмоқда

Хитой Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба парадига жиддий тайёргарлик кўраётгани ва ушбу сиёсий тадбирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиши ҳақида хабар бергандик.  

Президент матбуот хизмати Мирзиёевнинг 30 август – 3 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлишини маълум қилди.

31 августдан 1 сентябргача у Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ва "ШҲТ плюс" саммитида иштирок этади.

Ушбу тадбирларда хавфсизлик, рақамли иқтисодиёт, яшил саноат, энергетика, туризм ва бошқа соҳаларда шерикликни мустаҳкамлаш бўйича Тяньцзин декларацияси, қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Президент Мирзиёев 2 сентябрь куни Пекинда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади, шунингдек, расмийлар ва Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади.

3 сентябрь куни эса у Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда иштирок этади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.