29.08.2025 10:58
296

Техноқарамлик: Хитой Марказий Осиё электромобиллар бозорини эгаллади

Ўтган йили дунёда сотилган ҳар бешинчи машина электрли бўлган. Хитойда эса ҳар ўнта машинадан бири электромобиль. 2024 йилда Хитой халқаро электромобиллар экспортининг 40% ни ташкил қилди. Шу йили Хитойдан Марказий Осиёга автомобиль экспорти қарийб 10 миллиард долларга етди, шундан 1,1 миллиард доллари электромобиллардир.

Масалан, Ўзбекистонда импорт қилинган электромобилларнинг деярли 99% Хитой брендларига тегишли, Тожикистон пойтахтидаги такси хизмати ҳам тўлиқ Хитой электр машиналарига ўтди.

Хитой бренди BYD дунёда Tesla’ни ортда қолдирди ва Ўзбекистонда ўз заводини очиб, амалда монополияга айланди. Қозоғистонда электромобиллар сони икки баробарга ўсди ва учта йирик завод қурилиши бошланди.

Минтақада ҳаво ифлосланиши юқори бўлгани сабаб, ҳукуматлар электромобилларга имтиёз бермоқда. Бу эса Хитой автоконцернлари учун янада кўпроқ имкониятлар яратади.

Экспертлар фикрига кўра, Марказий Осиё электромобиллар орқали нафақат Хитой техникаларига, балки Хитой стандартлари ва технологиясига ҳам боғланиб қолиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.