02.09.2025 17:40
124

Ўзбекистонга келувчи хитойлик сайёҳлар сони 3 млнга етказилади

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Туризм офиси очилди. Очилиш маросими 1-сентябр куни, Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи доирасида ўтказилган. 

Тадбир давомида сўзга чиққанлар Туризм офиси Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сайёҳлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашини ҳамда мазкур офис Хитойдаги йирик туристик компанияларга Ўзбекистон бозорига киришда, ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашишини таъкидлаган.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон томони 2030-йилга келиб Хитойдан мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 3 млн нафарга етказишни мақсад қилган. Пекиндаги янги туризм офиси эса ушбу улкан мақсад сари ташланган муҳим қадамлардан биридир.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 2025 йил 1 июндан 30 кунлик визасиз режим кучга кирганди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.