Туркия Миллий мудофаа вазирлиги январь ойида ҳам Исроилга порох, портловчи моддалар, ўқ-дори ва қурол экспорт қилишда давом этгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, фақат “ов милтиғи эҳтиёт қисмлари ва балиқчилик воситалари (гарпун ва бошқа)” сотилганини билдирди. “Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Исроил билан ҳарбий таълим, машғулотлар ва мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ўз ичига олган ҳеч қандай қўшма фаолият олиб бормайди”, - дейилади баёнотда.