19.03.2024 09:06

Қозоғистон ва Туркия Каспий денгизида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ва Туркия делегациялари Каспий денгизида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Anadolu Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.

Қайд этилишича, Қозоғистон ФВВ раҳбари Чингиз Аринов пойтахт Остонада миллий мудофаа вазири ўринбосари Билал Дурдали бошчилигидаги Туркия делегацияси билан учрашган.

Туркия Миллий мудофаа вазирлиги таркибига кирувчи Military Factory and Shipyard Operation Inc. (ASFAT) компанияси раҳбари Беҳчет Караташ денгиз хавфсизлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда чора кўриш учун кема ва ресурсларни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни баҳолади.

Туркиянинг муҳим ва ишончли шерик эканини қайд этган Аринов кемасозлик соҳасида ҳамкорликнинг икки томонлама муносабатларда муҳим элементга айланиши мумкинлигини таъкидлади.

Вазирнинг айтишича, улар Қозоғистон Каспий денгизидаги фавқулодда вазиятларда зудлик билан чора кўра оладиганпрофессионал фавқулодда қутқарув хизматини яратиш имкониятини кўриб чиқишмоқда.

ФВВ раҳбари шу каби ишлар туфайли Каспий денгизида хавфсизликни таъминлаш, нефть тўкилиши, кема ҳалокати ва ёнғинларида чора кўриш, шунингдек, қутқарув ишлари каби денгиз ва қуруқликдаги турли операцияларни дарҳол амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.

Туркия томони юқорида тилга олинган вазифаларини бажаришга қодир замонавий технологияларни таклиф этган учрашувда Каспий денгизида хавфсизликни таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.