туркия

  • Туркияда давлат тўнтарилишига уринишга 8 йил тўлди

    2016 йил 15 июль кечаси Туркияда демократик йўл билан сайланган ҳукуматни ағдаришга қаратилган хоинона давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилган эди. Ушбу ғалаён қандай бошланди, қандай ҳодисалар рўй берди, давлат тўнтаришига қасд қилганларга қарши қандай курашилди – Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи, профессор Фаҳреттин Алтун мақоласида.

  • Туркия Мали ҳукуматига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

    Туркиянинг Бамакодаги элчиси Эфе Жейлан бошчилигидаги турк делегацияси Мали Бош штаб раҳбари генерал Умар Диарра билан учрашди. Учрашувда Туркия ҳарбий делегацияси Мали ҳукуматига террорчи гуруҳларга қарши курашда ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

  • Туркияга келган чет элликлардан бармоқ излари олинади

    Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая мамлакат аэропортларида АҚШ ва Британияда бўлгани каби, чет элликлардан бармоқ излари олиниши режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Туркия иммиграция сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар, хусусан, яшаш гувоҳномасини олишдаги кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берди.

  • Миср президенти 12 йил ичида илк бор Туркияга келди

    2013 йилда давлат тўнтариши уюштириб, Муҳаммад Мурсийнинг қонуний ҳукуматини ағдарган Абдулфаттоҳ Сиси 12 йил ўтиб Туркияга келди. Ушбу ташриф доирасида мудофаа, энергетика, савдо-сотиқ ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Икки давлат раҳбарлари минтақавий муаммолар, жумладан, Ғазо сектори ва ишғол остидаги Фаластин ерларига ҳужумлар бўйича фикр алмашмоқчи.

  • Трабзонда Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

    Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фаҳрий консулхонаси очилди. Бурса, Адана, Анталиядан кейин тўртинчиси бўлган мазкур фаҳрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (валилик) биноси қаршисидаги тарихий бинода жойлашган.

  • Туркияда Discord тақиқланди: Жамоатчилик хавотирлари ва ҳукуматнинг қатъий чоралари

    Туркия ҳукумати жамоавий видеочатлар уюштиришга мўлжалланган Discord платформасини жиноятларга алоқадорлиги сабабли тақиқлашга қарор қилди. Ушбу платформада ёшлар томонидан болалар ва аёлларга нисбатан куч ишлатиш, тазйиқ ўтказиш ва жинсий зўрлашни олқишлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳолатлари аниқланган.

  • Бир Қозонда саммит, бир Қозонда теракт

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БРИКС саммитида иштирок этиш учун Россиянинг Қозон шаҳрига кетганида, Анқаранинг Қозон туманида жойлашган TUSAŞ компанияси заводида қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди. Бу тасодифми ёки Ғарбнинг огоҳлантириши?

  • Туркия аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

    Анқарадаги қўпорувчилик ҳаракатидан сўнг Туркиядаги барча аэропортларда тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилиниб, хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мамлакат фуқароларини Туркияда жорий қилинган эҳтиёт ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.

  • Туркия Республикаси ташкил этилганининг 101 йиллиги нишонланмоқда

    Бугун – 29 октябрь куни Туркия Республикаси ташкил этилганининг 101 йиллиги кенг нишонланмоқда. Мустақиллик ва миллатнинг янгидан тикланиш рамзи бўлган бу кун Туркияда халқ байрами сифатида ҳар йили катта тантаналар билан ўтказилади. Ушбу байрам муносабати билан бутун турк халқини самимий табриклаймиз.

  • Туркияда оила инқирози кучайиб бормоқда, бунга сабаб нима?

    Туркияда аёллар ҳуқуқи ва гендер тенглиги учун кураш баҳонасида оилада эркаклар мавқеига зарба берилиши янги муаммолар ва низоларни келтириб чиқармоқда. Айниқса 2011 йил май ойида имзоланган "Истанбул конвенцияси" оила таназзулини энг юқори чўққиларга олиб чиқди. Узоқ йиллик пухта ишлаб чиқилган режа асосидаги саъй-ҳаракатлар ўз “меваси”ни бермай қолмади – бугун турк жамиятида турмуш қуриш ва фарзанд кўриш ёшлари ошган, никоҳлар сони камайиб, ажралишлар кўпайган. Хўш, бунга ечим борми?

6
7
8

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.