Эрдўғон Суриядаги операцияларни якунлашга ваъда берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара ёзгача террорчилик таҳдидини йўқ қилиш ва Ироқ билан чегарада тўлиқ хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, Сурияда давом этаётган операцияларни якунлаш ниятида эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда TRT.
“Биз шу
ёзгача Ироқ билан чегарамиз хавфсизлигини тўлиқ кафолатлаймиз ва Суриядаги
тугалланмаган ишларимизни албатта якунлаймиз. Мақсадимиз — фарзандларимизга терроризмнинг қора
соясидан бутунлай холи, келажаги порлоқ Туркияни беришдир”, — деди Туркия раҳбари бир гуруҳ турк
аскари билан бўлган ифторда.
Эрдўғон Туркия ҳукумати аскарларга террорчи гуруҳларга қарши
машаққатли курашни
давом эттиришлари
учун ҳар томонлама ёрдам бераётганини ва бундан кейин ҳам шундай бўлишини таъкидлади.
Шу билан бирга, президент Туркия ҳукумати терроризмга барҳам
бериш бўйича ўз стратегиясининг натижаларини унинг дастлабки босқичидаёқ
мамлакат ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам кўра бошлаганини таъкидлади. Эрдўғон террорчиларни аниқлаш ва
йўқ қилиш учун жанговар
дронлар, маҳаллик
ўқ-дорилар ва миллий қуроллардан фойдаланишда муваффақиятга эришганини қайд
этди.
“Операцияларимиз натижасида ҳозир бўғилиб, бурчакка қамалиб,
йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ёлланган қотил тўдаларининг қайта туғилишига
ва яна халққа юк бўлишига йўл қўймаймиз. Бу кимнинг лойиҳаси бўлишидан қатъи
назар, биз жанубий чегараларда террорчи давлат тузилишига йўл қўймаймиз», — дея ишонтирди сиёсатчи.
Глобал тизимнинг мавжуд камчиликларига тўхталиб ўтган Эрдўғон глобал тинчликни
сақлашда халқаро иттифоқ ва ташкилотлар самарасиз эканини яққол кўрсатган ўтмиш тажрибасини тилга олди.
Туркия раҳбари мамлакатнинг ўзини ўзи таъминлаш учун маҳаллий ва миллий мудофаа
саноатини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Ражаб
Тоййиб Эрдўғон Туркия ўз
чегаралари ва манфаатларини ҳам чегараларининг ичида, ҳам ташқарисида таҳдидлардан ҳимоя
қилишга содиқлигига урғу қаратди.