швеция
Туркия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ГНТА) Бош Ассамблеясида Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилишни маъқулловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. 346 депутатдан 287 нафари Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун овоз берди.
Давомини ўқиш...24.01.2024 07:10Швеция Қуръон ёққан ироқлик депортация қилади
Швеция миграция суди полиция ҳимояси остида бир неча бор намойишкорона Қуръон ёққан ироқлик экстремист Салван Момикани депортация қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Момиканинг 2024 йил 16 апрелда тугайдиган яшаш учун рухсатномаси узайтирилмайди.
Давомини ўқиш...08.02.2024 15:05Қуръони ёққан ироқлик Норвегияда ўлмагани ва қайтадан Швецияга депорт қилиниши маълум бўлди
Швецияда Қуръони каримни ёққан Салван Момиканинг Норвегияда ўлмагани ва унга бошпана берилмасдан, қайтадан Швецияга депорт қилиниши маълум бўлди.
Давомини ўқиш...05.04.2024 07:44Le Monde – Швецияда мусулмонларга ҳужумлар кучайгани ҳақида
Швецияда мусулмонларга ва Исломга қарши жиноятлар сони ортиб бормоқда. Бу каби ҳодисалар бутун мамлакат миқёсида кенг тарқалган бўлиб, масжидларга ҳужум уюштириш ва ҳижобли аёлларни ҳақорат қилишдан тортиб, иш жойида ёки жамиятда Исломга қарши сўзларни айтиш кабиларда намоён бўлмоқда. “Афсуски, биз бундай ишларга ўрганиб қолганмиз”, – дейди Босния ислом уюшмаси аъзоси Мирза Бабович (66). У эски намозхонлар залида исломга қарши рамзлар чизилгани, қурилиш майдончасига чўчқа қолдиқлари ташлаб кетилгани ва дераза ойналари синдириб кетилгани каби ҳолатларни эсга олди.
Давомини ўқиш...05.07.2024 08:20Швецияда мусулмон ходим аёл киши билан қўл бериб кўришмагани учун ишдан бўшатилди
Швециянинг Хэррид шаҳри ҳокимлигига ишга кирган мусулмон ходим биринчи иш кунининг ўзидаёқ ишдан бўшатилди. Бунга у билан танишаётган аёлларнинг узатилган қўлларини Ислом қоидаларига мувофиқ тарзда тутишдан бош тортгани сабаб бўлди. Мусулмон ходим ҳокимлик устидан Омбудсманга шикоят киритди. Ариза кўриб чиқилмоқда.
Давомини ўқиш...19.08.2024 09:10Швеция муҳожирларга кетишлари учун 34 минг долларгача тўламоқчи
Швеция ҳукумати мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишга рози бўлган муҳожирларга 34 минг долларгача миқдорда пул тўлашни режалаштирмоқда. Бошқа Европа давлатлари ҳам муҳожирларнинг ватанга қайтиши учун грантлар таклиф қилмоқда. Жумладан, Дания киши бошига 15 минг доллардан кўпроқ тўлайди, Норвегияда тахминан 1400 доллар, Францияда 2800 доллар ва Германияда 2000 доллар.
Давомини ўқиш...13.09.2024 16:10Швеция: 2023 йилда Қуръонни ёққанлардан қасос олишга чақирувчи хакерлик ҳужуми ортида Эрон турган
Швецияда 2023 йил ёзида бир неча марта Қуръони карим намойишкорона ёқилганидан сўнг 15 мингдан зиёд кишига Қуръонга ўт қўйганлардан қасос олишга чорланган SMS-хабарлар юборилган эди. Мамлакат ҳукумати ушбу хакерлик ҳужуми ортида Эрон турганини маълум қилди.
Давомини ўқиш...24.09.2024 14:58Швецияда Қуръони каримни ёққан шахс устидан суд бошланди
Швецияда 2022 ва 2023 йилларда бир неча бор Қуръони каримни ёққан ўта ўнгчи сиёсатчи, “Қаттиқ курс” партияси етакчиси Расмус Палудан этник адоват ва ҳақорат қўзғатишда айбланиб суд қилинмоқда. У ўз хавфсизлигидан қўрқиб, суд жараёнида масофадан қатнашмоқда. Унинг қаердалиги қаттиқ сир тутилмоқда.
Давомини ўқиш...15.10.2024 15:29