08.02.2024 15:05
Швеция Қуръон ёққан ироқлик депортация қилади
Швеция миграция суди Қуръонни омма олдида ёқиб юборган Ироқ фуқароси Салван Момикани мамлакатдан депортация қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Anadolu Швециянинг SR жамоат радиосига таяниб хабар берди.
Қарорга кўра, Момиканинг 2024 йил 16 апрелда тугайдиган яшаш
учун рухсатномаси узайтирилмайди.
Ҳукмда айтилишича, Момика яшаш учун рухсат олиш учун ариза
бераётганда расмийларга нотўғри маълумот берган.
Ироқлик Салван Момика 2018 йилда Швециядан бошпана олган.
2021 йил апрель ойида унга уч йил муддатга яшаш учун рухсатнома берилган.
Экстремист Швецияда полиция ҳамроҳлигида бир неча бор
Қуръонни таҳқирлаш ҳаракатларини амалга оширган ва бу кўплаб мамлакатларнинг
салбий муносабатига сабаб бўлган эди.