Швецияда Қуръони каримни ёққан шахс устидан суд бошланди
Душанба куни Швецияда полиция ҳимояси остида бир неча бор намойишкорона Қуръон каримни ёққан ўта ўнгчи сиёсатчи Расмус Палудан иши бўйича тингловлар бошланди, деб хабар беради Arab News. “Қаттиқ курс” партияси етакчиси этник адоват ва ҳақорат қўзғатишда айбланмоқда.
2022 йил
апрель ойида ўтказилган исломофоб норозилик намойиши чоғида у айрим этник
гуруҳларга нисбатан нафрат уйғотувчи баёнотлар берган ва бир қанча шаҳарларда,
жумладан, аҳолисининг 20% мусулмонлар бўлган Мальмёда миллатчиларнинг митингларини
ўтказганди.
2022 йил
сентябрида эса "араблар ва африкаликлар"га нисбатан ҳақоратли
сўзларни айтди, бунинг учун Палудан ҳақорат қилишда айбланди, бу 6 ойгача қамоқ
жазосини ўз ичига олади. 2023 йил январида у Туркиянинг Стокгольмдаги
элчихонаси олдида Қуръони карим ёқди. Унинг ушбу ҳаракати Швеция ва мусулмон
давлатлари ўртасида дипломатик можарога олиб келди ва Швециянинг НАТОга қабул
қилиниши кечикиши билан якунланди.
Палудан
айбловларни тан олгани йўқ. Душанба куни ўз хавфсизлигидан қўрқиб, суд залида
видео ҳавола орқали қатнашди. Жиноятчининг қаерда эканлиги маълум қилинмаяпти.
Лунд
университетидан ҳуқуқ профессори Вильгельм Перссон Қуръон карим ёқилиши бўйича биринчи
бор бўлиб ўтаётган суд жараёнининг муҳимлигини айтди. Унинг таъкидлашича, агар
Олий суд айбли қарор қабул қилса, бу суд прецедентини яратади.