судан
Миср Судандаги фуқаролар урушига алоқадорлигини рад этди
Судан Тезкор Ҳаракат Кучлари раҳбари Муҳаммад Ҳамдан Дагало Мисрни мамлакатдаги қуролли можароларга аралашаётган 6 давлатдан бири эканини маълум қилди. Унинг фикрича, Миср қуролли кучлари Хартум жанубидаги Жабел Моя ҳудудига зарбалар бермоқда.
Давомини ўқиш...131710.10.2024 16:30Судан: Вабо эпидемияси, сув тошқинлари ва фуқаролик уруши
Суданда 2023 йил апрелидан бери давом этаётган фуқаролар уруши, шунингдек, вабо эпидемияси ва йирик сув тошқинлари қурбонлари сони ортмоқда. Қуролли тўқнашувларда 20 мингдан ортиқ мусулмон ҳалок бўлган бўлса, сув тошқинларидан 225, вабодан 535 киши ҳаётдан кўз юмди.
Давомини ўқиш...183230.09.2024 17:06Суданда вабодан ҳалок бўлганлар сони 315 нафарга етди
Суданнинг турли вилоятларида тарқалган вабо касаллигига чалинган сони 9533, эпидемия қурбонлари сони эса 315 нафарга етди. Мамлакатда авж олган қуролли тўқнашувлар ҳамда июнь ойидан буён давом этаётган ёғингарчиликлар ва сув тошқинлари сабабли юз минглаб мусулмонлар қийин аҳволда қолган.
Давомини ўқиш...164917.09.2024 10:33Суданда вабо қурбонлари сони 252 нафарга етди
Суданнинг саккизта вилоятида тарқалган вабо касаллигига чалинган сони 7296, эпидемия қурбонлари сони эса 252 нафарга етди. Мамлакатда авж олган қуролли тўқнашувлар соғлиқни сақлаш тизимини издан чиқарди. Июнь ойидан буён давом этаётган ёғингарчиликлар ҳамда сув тошқинлари эса вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.
Давомини ўқиш...166813.09.2024 13:11Суданда вабодан вафот этганлар сони 56 нафарга етди
Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кеселе ва Гадариф вилоятларида 128 та янги вабо ҳолати қайд этилгани, умумий касалланганлар сони 1351 нафарга етгани ҳамда уларнинг 56 нафари ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. Мамлакатда давом этаётган сув тошқинлари қурбонлари сони эса 138 нафарга етди.
Давомини ўқиш...171629.08.2024 11:29Дунё нима учун Судан инқирозига кўз юммоқда?
"Судандаги можаро жуда юқори кескинликка эга бўлиши мумкин, лекин Ғарб учун Украина ёки Ғазо сингари геосиёсий аҳамиятга эга эмас. Украина Европанинг хавфсизлиги учун аҳамиятли, Судан ҳақида эса бундай дея олмаймиз. Шунинг учун Киев Ғарбнинг барча ғамхўрликларига лойиқ. Суданга эса қотган нонни ҳам раво кўришмайди. Ғазо ҳам Исроил босқинчилари ҳақида доим қайғурадиган АҚШ ва унинг ҳамкорлари нуқтаи назаридан қаралганда бирламчи масала..."
Давомини ўқиш...201527.08.2024 18:04Суданда 500 кунлик фуқаролар уруши
Суданда ҳукумат армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар бошланганига 500 кун бўлди. Бу давр мобайнида мамлакат ҳар томонлама таназзулга юз тутди, 19 мингга яқин инсон ҳалок бўлди, 10 миллиондан зиёж киши уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Давомини ўқиш...185127.08.2024 10:22Швейцарияда Суданда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар бошланди
Швейцариядаги номаълум жойда ёпиқ эшиклар ортида АҚШ шафелигида Судан ҳукуматининг иштирокисиз ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича 10 кунлик музокаралар бошланди. Музокараларда Саудия Арабистони, АҚШ, Швейцария, БАА, Миср, Африка Иттифоқи ва БМТ вакиллари қатнашмоқда.
Давомини ўқиш...166315.08.2024 16:36Суданда ёғингарчилик ва сув тошқинлари қурбонлари сони 77 кишига етди
Сўнгги уч кун ичида Суданнинг Нил дарёси вилоятида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 34 киши ҳалок бўлди, яна 588 киши жароҳатланди. Июнь ойидан буён давом этаётган тошқинларда жами 77 киши ҳаётдан кўз юмди. Минглаб инсонлар бошпанасидан айрилди.
Давомини ўқиш...170209.08.2024 14:35Суданда очарчилик расман эълон қилинди
Суданда расман очарчилик эълон қилинди. Мамлакатдаги ҳарбий гуруҳлар ўртасида 15 ойдан зиёд вақтдан буён давом этаётган ички урушлар натижасида 48 миллионлик аҳолининг ярмидан кўпи очликдан азият чекмоқда, ҳар 10 минг кишидан икки нафар катта ёшли ёки тўрт бола ҳар куни тўйиб овқатланмаслик ва очликдан вафот этмоқда.
Давомини ўқиш...198103.08.2024 15:07










