10.10.2024 16:30

Миср Судандаги фуқаролар урушига алоқадорлигини рад этди

Судан Тезкор Ҳаракат Кучлари раҳбари Муҳаммад Ҳамдан Дагало Мисрни мамлакатдаги қуролли можароларга аралашаётган 6 давлатдан бири эканини маълум қилди. Унинг фикрича, Миср қуролли кучлари Хартум жанубидаги Жабел Моя ҳудудига зарбалар бермоқда.

"Миср бизга қарши курашмоқда", деди. Дагало урушга аралашаётган олти давлатдан бири сифатида Мисрни ҳам тилга олди. Улар орасида, шунингдек, жорий йил бошида Судан армиясига Муҳажир-6 дронларини топширган Эрон ҳам айтиб ўтилган.

“Миср ўз ҳаво кучларининг қардош Суданда бўлаётган жангларда иштирок этиши ҳақидаги тахминларни рад этади”, деб жавоб берди Миср Ташқи ишлар вазирлиги Дагалонинг баёнотларига жавобан.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Судан армияси қўмондони Абдел Фаттоҳ ал-Бурхон ўртасида яқин дўстона муносабатлар мавжуд. Мутахассислар Судандаги урушни прокси гуруҳлар ўртасидаги можаро деб атаб, Тезкор ҳаракат кучлари БАА томонидан қўллаб-қувватланаётганини айтишмоқда. Бу ҳақда БМТ томонидан ўтган йилнинг декабрида ўтказилган мониторинг муаллифлари ҳам эълон қилган эди.

Муҳаммад Ҳамдан Дагало бошчилигидаги Тезкор ҳаракат кучлари хавфсизлик кучлари ва Судандаги Абдул Фаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги мамлакат армияси ўртасидаги фуқаролар уруши 2023 йил апрель ойи ўрталаридан буён давом этмоқда. Фуқаролик уруши мобайнида 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, миллионлаб инсонлар қочқинларга айланди. Қолаверса, мамлакатда вабо эпидемияси ҳам авж олмоқда. Жорий йил июль ойидан буён Суданнинг 6 та вилоятида 18 мингдан ошиқ вабо ҳолати ва 550 та ўлим қайд этилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.