шарқий туркистон
Пекин Шарқий Туркистонни "геноцид лабораторияси"га айлантирмоқда
Хитой ҳукумати Урумчида Шарқий Туркистонни бошқариш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда Ижтимоий фанлар академиясининг янги бўлими очилиши ҳам маълум қилинган. Расмийларга кўра, янги бўлим ҳудудни "самарали бошқариш" учун ташкил этилган. Маълумот учун, Хитой ижтимоий фанлар академияси (CASS) – ҳукумат даражасидаги тадқиқот институти ва таҳлил маркази ҳисобланади. Янги бўлим эса Хитойнинг ярим йил ичида Шарқий Туркистонда очилган учинчи маркази ҳисобланади. Таҳлилчилар фикрича, Пекин назарий тадқиқот ва амалий чораларни уйғунлаштириб, минтақадаги босқинчилик сиёсатини янада тизимлаштирмоқчи.
Давомини ўқиш...5812.09.2025 16:24Пекин Шарқий Туркистондаги қамоқ лагерларини кенгайтирмоқда
Хитой ҳукумати жанубий Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги "касб-ҳунар ўргатиш маркази" ниқобидаги қамоқхоналарини кенгайтириш учун марказий бюджетдан 70 миллион юан ажратди.
Давомини ўқиш...26016.07.2025 11:43Хитой биржаси уйғурлар қони эвазига ўсмоқда
Хитой ҳукумати ҳар йили юзга яқин маҳаллий фабрикаларни танлаб олиб, уларни биржага олиб чиқмоқда. Аммо бу иқтисодий ўсиш замирида оммавий таъқиблар, мажбурий меҳнат, экологияга зарар ва мусулмонлар диёридаги ресурсларни Хитой ички ҳудудларига олиб чиқиб кетиш каби даҳшатли жараёнлар яширинган.
Давомини ўқиш...37225.06.2025 09:30Хитой Шарқий Туркистондаги геноцид сиёсатини оқлашга уринмоқда
Хитой "Шинжон-Уйғур автоном райони" ташкил этилганининг 70 йиллигини нишонлаш баҳонасида "Чегара бўйлаб ўн минг километр" номли кенг кўламли пропаганда кампаниясини бошлади. Кампаниянинг мақсади – 50 дан ортиқ хитойлик журналистларни жалб қилган ҳолда уйғур мусулмонларининг ҳукуматдан розилигини ифодаловчи сохта материаллар тайёрлашга қаратилган.
Давомини ўқиш...33123.06.2025 11:31Дунё брендлари уйғурларни қулдек ишлатилиши ортидан бойимоқда
Нидерландиядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотининг янги ҳисоботида уйғурлар ва бошқа туркий халқларнинг мажбурий меҳнати билан боғлиқ минерал хомашёларни сотиб олаётган халқаро компаниялар рўйхати эълон қилинди. Ушбу рўйхатда Nescafé, Coca-Cola, Carrefour, Walmart, Disney, Starbucks ва яна 60 дан ортиқ брендлар мавжуд.
Давомини ўқиш...43916.06.2025 09:52Хитой Шарқий Туркистоннинг сохта тарихини яратмоқда
Хитойнинг Бугур шаҳрида “Ғарбий минтақалар губернатори қароргоҳи” номли музей очилди. Бу расмий Пекиннинг Шарқий Туркистонни босиб олинишини оқлашга қаратилган навбатдаги тарғибот воситаси ҳисобланади. Эътиборлиси, хитойлик тарғиботчилар музейнинг очилиши маросимида “Шарқий Туркистоннинг асрлар давомида хитойликларга тегишли экани” ҳақидаги асоссиз ғояларни илгари сурган.
Давомини ўқиш...52020.05.2025 12:30Хитой Шарқий Туркистонни талон-тарож қиляпти
Хитой "Шинжонга ёрдам ва ҳудудни ривожлантириш" шиори остида Шарқий Туркистоннинг табиий бойликларини ўзлаштириш ва мажбурий меҳнат марказларини кенгайтиришга қаратилган 500 та йирик лойиҳани амалга оширмоқчи.
Давомини ўқиш...70509.05.2025 12:39Хитой геноцидни яширмоқда: Пекинда ғарблик журналистлар учун саҳналаштирилган томоша
Хитой пойтахтида хорижлик журналистлар иштирокида тадбир ташкил қилиб, Шарқий Туркистондаги зулмларини оқлашга уринди. Аслида, Пекин йиллар давомида ҳудуддаги этник озчиликни қатағон қилиб, буни "уч ёвуз куч"га қарши кураш деб атаб келди. Бундан ташқари ҳукумат Исломни хитойлаштиришга қаттиқ киришган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, тахминан 16 мингдан ортиқ масжид бузилган ёки вайрон қилинган, сақланиб қолинганлари эса кафе, бар ва бошқа кўнгилхушлик масканларига айлантирилган.
Давомини ўқиш...61813.03.2025 12:08Volkswagen Шинжон-Уйғур автоном туманидаги заводини ёпди
Уйғур мусулмон озчилигини мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланаётган Германиянинг Volkswagen автомобиль ишлаб чиқарувчиси Шинжон-Уйғур автоном районидаги (Шарқий Туркистон) заводини сотишни якунлади. Volkswagen раҳбариятининг заводда инсон ҳуқуқлари бузилиши қайд этилмагани ҳақидаги баёнотларига қарамай, компанияга босим кучайган эди.
Давомини ўқиш...85229.11.2024 11:38Шарқий Туркистонда Қуръон ўргатган аёл узоқ муддатга қамалди
Шарқий Туркистонда 2014 йилги воқеалар ортидан қўшниларига Қуръони каримни ўргатган аёл 10 йил муддатга қамалганди. Жазо муддати тугаганидан сўнг озодликка чиққан аёл яна ушланиб, "Қуръон ўқитиш орқали Хитойни парчалаш" айби билан 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Давомини ўқиш...124108.11.2024 09:03