23.06.2025 11:31
49

Хитой Шарқий Туркистондаги геноцид сиёсатини оқлашга уринмоқда

Хитой "Шинжон-Уйғур автоном райони" ташкил этилганининг 70 йиллигини нишонлаш баҳонасида "Чегара бўйлаб ўн минг километр" номли кенг кўламли пропаганда кампаниясини бошлади.

"Тенгри Таг" нашрининг хабар беришича, ушбу кампания доирасида 50 дан ортиқ хитойлик журналист Хоргос чегара пунктидан йўлга чиқиб, Шарқий Туркистон сарҳадлари бўйлаб саёҳатга чиққан. Кампаниянинг мақсади – назорат пунктлари ва чегара ўтиш жойларида маҳаллий аҳолининг ҳукуматдан розилигини кўрсатувчи сохта материаллар тайёрлашга қаратилган.

Хитой ушбу юбилей санасидан оммавий ахборот воситалари орқали ўз босқинчилигини ва уйғурларга нисбатан геноцид сиёсатини оқлаш учун фойдаланмоқда. Айниқса, расмий Пекин чегаралар устидан назоратни кучайтириш ва ҳарбий мавжудликни оширишга алоҳида эътибор қаратяпти.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.