16.07.2025 11:43
134
Пекин Шарқий Туркистондаги қамоқ лагерларини кенгайтирмоқда
Хитой ҳукумати жанубий Шинжон-Уйғур автоном вилоятида "касб-ҳунар ўргатиш маркази" ниқобидаги қамоқхоналарини кенгайтириш учун марказий бюджетдан 70 миллион юан ажратди.
Бундан мақсад:
Хўтан, Тошқўрғон, Шаёр туманлари ва Шарқий Жунгрия иқтисодий зонасида янги онгни тозалаш лагерлари қуриш;
Лагерларнинг умумий майдонини 21,8 минг м² га кенгайтириш;
Йиллик қувватни 26 000 кишига ошириш;
Бюджетнинг 71,4% - вилоятнинг жанубий минтақалари учун сарфлаш ҳисобланади.
Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари буни мажбурий ассимиляция қилиш ва лагерларда оммавий қамоққа олиш сиёсатининг давоми, деб ҳисоблайдилар. Таҳлилчилар, марказлар деб аталган иншоотлар уйғурларни мажбурий меҳнат, мафкуравий қайта ишлаш ва маданий йўқ қилиш билан тизимли равишда бостириш воситасидир.