13.03.2025 12:08
Хитой геноцидни яширмоқда: Пекинда ғарблик журналистлар учун саҳналаштирилган томоша
Хитой ҳукумати 9 март куни Пекинда хорижий журналистлар иштирокида тадбир ташкил қилиб, Шарқий Туркистондаги сиёсатини оқлашга уринди.
Бироқ расмий шахсларнинг чиқишлари фақатгина жаҳон ҳамжамиятини чалғитишга қаратилган навбатдаги ҳаракат бўлиб чиқди.
Ҳукуматга яқин "Тengri Tag" нашрининг маълумотларига кўра, сохта "Уйғур Автоном ҳудуди делегацияси" ХХР Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши (ВСНП) сессиясида очиқ йиғилиш ўтказган.
Хитой расмийлари эса, Шарқий Туркистондаги вазият бўйича саволларга жавоб бериб, ғарбий ОАВни ўз версияларига ишонтиришга уринди.
Бироқ ҳақиқат бутунлай бошқача манзарани кўрсатмоқда. Хитой йиллар давомида Шарқий Туркистон аҳолисини қатағон қилиб, буни "уч ёвуз куч"га қарши кураш деб атаб келмоқда.
Шунингдек, геноцид сиёсати доирасида Пекин Исломни хитойлаштириш сиёсатини олиб бориб, диний маросимлар ва исломий амалиётга қаттиқ тақиқ қўймоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, тахминан 16 мингдан ортиқ масжид бузилган ёки вайрон қилинган, сақланиб қолганлари эса бар, кафе ва бошқа Исломга алоқадор бўлмаган масканларга айлантирилган.