ражаб тоййиб эрдўғон
Кремль Путиннинг Туркияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди
Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков февраль ойида Владимир Путиннинг Туркияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. У Украина мавзуси музокараларнинг асосий мавзуси бўлишини айтди.
Давомини ўқиш...29.01.2024 17:20Туркия президенти Диёнат академиясининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросимида қатнашди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Диёнат академиясининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросимида иштирок этди. Ўқув машғулотларида 3120 нафар имом‑хатиб, 250 нафар муаззин-қаййим, 1167 нафар Қуръон курси ўқитувчилари ва жами 4537 нафар номзод диний хизматчилар таҳсил олди.
Давомини ўқиш...05.02.2024 16:52Эрдўған: Ғазода миллиардлаб инсонларнинг халқаро тузум, адолат ва қонунга ишончи ҳам йўқ қилинди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Анталия Дипломатик форумидаги нутқида Исроилнинг Ғазодаги хунрезликлари, уруш жиноятлари оқибатлари, халқаро ҳамжамиятнинг тутаётган йўли, Туркиянинг Ғазо ва фаластинликларга кўрсатаётган ёрдами ва бошқаларга тўхталиб ўтди. Асосий иқтибослар
Давомини ўқиш...02.03.2024 08:14Туркия ва Украина президентлари Истанбулда учрашди
Украина президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Туркияга келди. У Истанбул шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ёпиқ эшиклар ортида учрашди. Учрашувдан сўнг ҳар икки давлат раҳбарлари журналистлар учун баёнот берди. Баёнотдаги асосий фикрлар.
Давомини ўқиш...09.03.2024 07:17Эрдўғон Суриядаги операцияларни якунлашга ваъда берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара ёзгача террор таҳдидини йўқ қилиш ва Ироқ билан чегарадаги хавфсизликни тўлиқ кафолатлаш, шунингдек, Сурияда давом этаётган операцияларни якунлаш ниятида эканини маълум қилди
Давомини ўқиш...19.03.2024 14:18Ўзбекистон президенти қисқа таътилга чиқди, Туркия ва Озарбайжон раҳбарлари эса сафарга
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса 12 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Ироққа бир кунлик ташриф билан бормоқда. Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев Россияга ташриф буюрди.
Давомини ўқиш...22.04.2024 12:34Россия ва Туркия муносабатлари совуқлашяпти. Бунга сабаб нима?
Москва ва Анқара муносабатлари яна янги инқироз ёқасида турибди: бунинг белгиси сифатида Россия етакчиси Владимир Путиннинг Туркияга ва шахсан президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон "манзили"га қарата айтган аччиқ гапларини келтириш мумкин. Июнь ойида Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Анқарани Киевга ҳарбий ёрдам бергани учун қоралади ва Эрдўғон бошчилигидаги ҳукумат Ғарб молия институтлари билан кўпроқ "ош-қатиқ" бўлаётганидан норозилигини ифодалади.
Давомини ўқиш...23.06.2024 09:25Туркия президенти Анқара Грециядаги турк озчилигини ҳимоя қилишда давом этишини билдирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Грециянинг Ғарбий Тракия ҳудудида яшовчи турк озчилигининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Туркия Греция расмийларининг мамлакатдаги этник турклар билан боғлиқ қадамларини диққат билан кузатиб бормоқда ва керак бўлса, вазиятга аралашишга тайёр.
Давомини ўқиш...24.07.2024 14:42Туркия ва Сурия разведка хизматлари Эрдоған ва Асад учрашувига тайёргарлик кўрмоқда
Туркия ва Сурия махфий хизматлари вакиллари икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш ҳамда президентлар Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Башар Асаднинг 2011 йилдан бери илк учрашувини ташкил этиш бўйича сўнгги бир ой ичида уч марта музокаралар ўтказди. "Воқеалар жадал ривожланмоқда, ҳар икки етакчи энг кечи август охирида биргаликда суратга тушишади", дейилади хабарда.
Давомини ўқиш...27.07.2024 14:42Миср президенти 12 йил ичида илк бор Туркияга келди
2013 йилда давлат тўнтариши уюштириб, Муҳаммад Мурсийнинг қонуний ҳукуматини ағдарган Абдулфаттоҳ Сиси 12 йил ўтиб Туркияга келди. Ушбу ташриф доирасида мудофаа, энергетика, савдо-сотиқ ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Икки давлат раҳбарлари минтақавий муаммолар, жумладан, Ғазо сектори ва ишғол остидаги Фаластин ерларига ҳужумлар бўйича фикр алмашмоқчи.
Давомини ўқиш...04.09.2024 15:17